foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаситомониданНишон агро-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Биохилма-хилликни асраш–барқарор тараққиёт гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, Нишон тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, “Адолат” СДП Нишон туман Кенгаши, ФЖШМҚМИ вилоят ҲБ, Нишон агро-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи фаол ўқувчи ва ўқитувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади,  ёшларда биохилма-хилликни асраш, ўсимлик ва ҳайвонот турларини кўпайтиришга муҳаббат руҳини сингдиришга қаратилди. 

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, ёшларнинг экологик билим ва маданиятини шакллантириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш, атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, атроф-муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш, мазкур йўналишда қонунларнинг мақсад –вазифалари ҳамда мазмун -моҳиятини ёшлар онгига чуқур сингдириш, шу орқали атроф-муҳит мусаффолигига эришиш мақсадида ёшлардан иборат ташкил этилган ташаббускор гуруҳларни билим ва малакасини оширишнинг ўрни ва роли муҳим эканлигини қайд этиб ўтишди.

Аслида экологик билим ва маданият ёш авлодга ота-боболаримиздан ўтиб келаётган қадриятларни сингдиришдан бошланади. Сувни беҳуда ишлатма, ҳар хил чиқиндилар билан ерни булғама, ноз-неъматларни исроф қилма, дов-дарахтлар шохини синдирма, гулу гиёҳни топтама, қушларга, ҳайвонларга озор берма қабилидаги панду насиҳатлар билан экологик билимимиз ва маданиятимиз ортиб боради. Ана шунда экологик ҳолатни соғломлаштириш, табиат муҳофазаси кундалик саъй-ҳаракатларимизнинг ўзагини ташкил этади. Чунки экологик билим ва маданиятга эга ёшлар бу борада муаммолар келиб чиқишига йўл қўймасликка ҳаракат қиладилар.

Таълим муассасаларида бу борадаги изланишлар кўлами янада кенгайиб, ўқувчи ёшларнинг, талабаларнинг экологик билим ва маданиятини оширишда салмоқли натижаларга эришилиши шубҳасиз, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz