foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Нишон туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда Нишон транспорт сервис касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг жойларда ташвиқот қилиш мақсадида “Биргаликда табиатни асраймиз” мавзусида давра суҳбати  бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Нишон туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, Нишон транспорт сервис касб-ҳунар коллежи фаол ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирнинг асосий максади, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини, атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик холатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтиришга қаратилди.

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, атроф муҳит муҳофазасида, экологик таълим-тарбия аввало инсоннинг табиатга онгли муносабатда бўлишидан бошланади. Атроф-муҳитни мусаффо сақлаш, озодалик ва поклик каби эзгу урф-одатларга амал қилиш экологик тарбиянинг илк кўринишидир. Халқимизнинг табиат бойликлари, табиий ресурсларни тежаб‑тергаб ишлатиш, улардан оқилона  фойдаланиш, табиий тизимларни ўз ҳолича сақлаш борасидаги бой қадриятларини аҳолига, жумладан ёшлар онгига сингдириш, замонавий экологик билимлар билан танишиб бориш давр талабидир.

“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун атроф муҳит муҳофазасида экологик назоратни, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида мамлакатнинг барча ҳудудларидаги ҳолатнинг мониторингини олиб боришда жамоатчиликнинг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллигини янада ошириш, экологик назоратни амалга ошириш тизимини такомиллаштириш ва назорат фаолиятини мувофиқлаштириш механизми яратилгани билан муҳим аҳамиятга эга. Чунончи қонунда бу соҳада экологик нодавлат нотижорат ташкилотлари, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоат экологик назорати хизматларининг ваколатлари чегаралари, уларнинг ўз функцияларини бажаришлари тартиби, экологик назоратни таъминлаш бўйича талабларни ўрнатиш ва экологик назорат бўйича қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик ҳам белгиланган.

Ушбу қонун норма ва талаблари ижроси самарадорлиги асосан фуқаролик жамияти институтлари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизимида ва экологик муаммоларни ҳал этиш жараёнида иштирок этишларига боғлиқдир.

Тадбирда шунингдек, “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлашга йўналтирилгани ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди. Қонун экологик масалаларни ҳал этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва уларни кўпайтириш, фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш, атроф муҳит ва инсонлар саломатлигини трансчегаравий салбий таъсирлардан ҳимоя этиш, уларни бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилгани билан ҳам соҳа қонунчилиги такомиллашаётганини кўрсатади. Бир сўз билан айтганда шулар орқали миллий манфаатларни ҳимоя қилишни таъминлашга, мамлакатнинг экологик қонунчилигини халқаро ҳуқуқнинг принциплари ва нормаларига уйғунлаштиришга йўналтирилган экологик назорат соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси экологик сиёсатининг мазмуни ва асосий йўналишларини аниқлаб берган.

Тадбир фикр-мулоҳазага бой тарзда ўтди ва саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz