foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Қарши шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 25-умумий ўрта таълим мактаби мажлислар залида, мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда “Ёшларда экологик маданиятни шакллантиришда Экоҳаракатнинг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлиги”   мавзусидатадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари, “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгаши, ФЖШМҚМИ Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси,экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Қарши шахар инспекцияси, Қарши шаҳридаги 25-умумий ўрта таълим мактаби фаол ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, ёшлар онгида атроф муҳитга бўлган эътиборни ошириш, ёш авлоднинг экологик маданиятини юксалтириш, уларнинг табиат ҳақидаги интеллектуал салоҳиятини руёбга чиқаришга кўмаклашиш.

 Иштирокчилар таъкидлаганларидек, ёш авлодни табиатга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгу шуурига биохилма - хилликнинг табиатдаги аҳамиятини чуқурроқ сингдириш зарур. Бунинг учун таълим муассасаларида ўтказиладиган тадбирлар замирида она табиатни асраш, унинг бағридаги бойликларни кўпайтиришдек мақсад мужассам бўлиши лозим. Ана шунда болаликдан, ёшликдан табиатга меҳр уйғониб, унинг бағридаги ҳар бир тур ўсимлик, ҳайвонотнинг яшаб қолиши, кўпайиши учун ички масъулият ҳисси кучаяди,  ёшларнинг экологик билими ошиб, дунёқараши кенгаяди.           

Шунингдек, ўқувчилар иштирокида она табиат,  ватанни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар, ижодкор ўқувчилар томонидан намойиш этилди. Ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб география фанидан ўзаро беллашдилар.

Тадбир сўнгида табиат ҳамда экология масалаларида фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ фаол ва истеъдодли ўқувчилар тадбир ташкилотчилари томонидан эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан  тақдирланди. 

Экоҳаракат Қашқадарё

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz