foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини – ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курсида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан 16 сентябрь - Халкаро озон катламини саклаш кунига бағишланган “Озон қатламини сақлашда ўз хиссамизни қўшайлик” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.  

ТадбирдаЎзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Қашқадарё вилояти экология ва атроф мухитни мухофаза килиш бошкармаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини – ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси ўқитувчилари ва тингловчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Озонни бузувчи моддалардан қай бири энг зарарли ва қай биридан ҳаётда фойдаланиш мумкинлиги жаҳон ҳамжамияти томонидан ишлаб чиқилган. Хусусан, 1987 йил 16 сентябрь куни амалиётга тадбиқ этилган Монреал протоколида таркибида галогенлар мавжуд бўлган озонни емирувчи моддалар, ушбу моддаларни қисқартириш, провардида ишлаб чиқариш ва фойдаланишни тўхтатиш жадвали белгиланган. Кейинчалик унга Лондон, Копенгаген, Монреаль, Пекин шаҳарларида тузатмалар киритилиб, бу борадаги саъй-ҳаракатлар аниқ ва самарали бўлишига қаратилди.

Озон қатлами Ер атмосферасининг бир қисмини ташкил этади. Аслида сайёрамизнинг ҳаво қобиғидаги кислороддан доимий равишда озон ҳосил бўлиб туради. Атмосферанинг юқори қатлами озон пайдо бўлиши учун табиий макон ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу жой озон қатлами деб аталади. Ушбу қатлам қуёшнинг зарарли, қаттиқ ультрабинафша нурларининг асосий қисмини тутиб қолади. Шунинг учун ҳам у сайёрамизнинг асосий ҳимоячиси, қалқони ҳисобланади. Лекин ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, озон қатлами емирилиши кузатилди. Табиий манбаалар билан бир қаторда хлорфторуглеродлар (ХФУ) ва бромфторуглеродлар каби бирикмаларнинг ишлатилиши озон қатламининг сийраклашишига олиб келди. Бундай қоришмалар асосан совутгич техникалари, музлатгич қурилмалари, ўт ўчириш воситалари, кўпик материаллари ва аэрозоллар таркибида бўлади. Шунингдек, авиация, космик ракеталар таъсири ҳам эътиборга олина бошланди. Озоннинг сийраклашган концентрацияси қуёшнинг ультра бинафша нурларини яхши юта олмайди. Бу нурлар ер юзига етиб келиб, тирик организмларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Турли касалликлар келтириб чиқаради. Кўзнинг кўриш қобилияти ва иммунитетни пасайтиради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2005 йил 11 ноябрда “Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида”гиқарори қабул қилинган. Унга кўра озонни емирувчи моддалар ҳамда таркибида улар мавжуд маҳсулотларни Вена конвенцияси ва Монреаль Протоколи аъзоси бўлмаган давлатларга олиб чиқиш ва улардан олиб киришга таъқиқ жорий этилди. Озонни емирувчи моддалар ҳамда таркибида улар мавжуд маҳсулотларни импорт-экспорт қилишни мувофиқлаштириш тизими жорий этилди ва амал қилмоқда. Вена конвенцияси ва Монреаль Протоколи аъзоси бўлган мамлакатлардан ўтувчи ёки ГХФУлардан ташқари баъзи ОЕМ турларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш таъқиқланди. Вена конвенцияси ва Монреаль Протоколи аъзоси бўлган мамлакатлардан озонни емириш хусусияти юқори бўлган ОЕМдан фойдаланилган музлатгич ва ҳаво совутиш ускуналарини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш таъқиқланган. ОЕМ ёки ХФУларни 2005-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш меъёрлари жорий этилди.

Тадбир қизғин баҳс ва фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди ва саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

  Экоҳаракат Қашқадарё

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz