foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” Косон туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ўртасида тузилган меморандум бўйича аҳолининг айниқса ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда ёшлар иштирокини кучайтириш бўйича 2018 йил давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасининг 5-банди: “Кузнинг долзарб юмушлари”мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда “Ёшлар қаноти” фаоллари, “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи” Косон туман  Кенгаши, Косон туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси мутухассислари,Косон педагогика иқтисодиётколлежи фаол ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, хазонрезги бўлган ҳар бир ҳудудни тоза ва озода сақлаш, хазонларни ёқишни олдини олиш, фуқароларни атроф муҳитга бўлган муносабатини шакллантиришга эришиш ҳамда куз ойида экологик барқарорликни асраб-авайлашга қаратилди. 

Мутахассислари томонидан таъкидланганидек, шаҳар ёки ҳудуд миёсида чиқиндиларни йиғиб олиш тизимини такомиллаштирилиш тегишли хизматлар фаолиятини мувофиқлаштиришга боғлиқ. Замонавий ва самарали бошқариладиган чиқиндиларни йиғиб олиш тизими фуқаролар орасида касалланишнинг олдини олиш билан бирга уларнинг яшаш ва меҳнат қилиш шароитларини яхшилайди.

Экологик муаммоларни бартараф қилишда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни муҳим эканлиги ва бу борада “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунда жамоатчилик назоратини кучайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозим, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz