Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Қарши шаҳридаги “Афросиёб” меҳмонхонаси мажлислар залида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан Қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқаришмавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Халқаро сувни бошқариш институти (IWMI), Италиянинг Қишлоқ хўжалигида тадқиқотлар ва унинг иқтисодиёти бўйича Кенгаши (CREA), Австриянинг атроф -муҳитни муҳофаза қилиш агнтлиги (Umweltbundesamt),    Экоҳаракатнинг Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, Яккабоғ туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, Қашқадарё ирригация сув ресурслари бошқармаси,  вилоятдаги ННТлар вакиллари ҳамда вилоятдаги ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Cеминар-тренингнинг асосий мақсади, иқлим ўзгариши юз бераётган шароитда Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида барқарор ва инклюзив ўсишга ҳисса қўшиш бўлса, сув билан таъминланганликни янада яхшилаш ва сув ресурсларини миллий, ҳавза ва фермер хўжаликлари даражаларида бошқаришнинг самарадорлигини ошириш. 

 Сувдан фойдаланишни бошқариш ва ташкил этиш билан боғлиқ сезиларли ижтимоий ва экологик муаммолар мавжуд эмас. Қишлоқ хўжалигига зарар келтириши мумкин бўлган сел хавфи иккала ҳавзада ҳам кузатилган. Оқсувда сел келиши қаттиқ чўкиндининг паст концентрацияси (100-150 кг/м3гача) ва давомийлиги 1-2 суткадан ошмаслиги билан характерланади. Сув тошқинлари 5 февралдан 29 августгача чўзилган. Максимал сарф март ойининг ўртасида кузатилган бўлиб, 305 м3/секни ташкил этган. Шаҳрихонсой дарёси ҳавзасида 1998 ва 2010 йилларда Қирғизистондаги Аравонсой ва Оқбўрасой ирмоқлари томонидан келувчи сел кузатилган. Сув босиши вақтида максимал сув сарфи 180 м3/сек.га етиб, қишлоқ хўжалиги ва аҳоли пунктларига зарар етказилди. Қайд этиш лозимки, сел тошқинлари, асосан, Аравонсой ва Оқбўрасой ирмоқлари ҳисобига рўй беради, қаттиқ оқаванинг кичик концентрацияси ва қисқа даво этиши билан характерланади.

Ўзбекистон кам ёғингарчилик юз берувчи ва жуда паст намлик ҳамда юқори буғланиш кўрсатгичларига эга мамлакатлар сирасига киради. Ҳатто кам миқдорда бўлсада сув пайдо бўладиган жойларда табиат яшнаб кетади. Ўзбекистонда аҳоли сувни жуда қадрлайди ҳамда уни кўплаб афсоналар ва ҳикояларда ҳаёт манбаи сифатида эътироф этади. Сув – ҳаёт билан, ҳаёт эса сув билан чамбарчас боғланади.

 Экоҳаракат Қашқадарё

вилоят ҳудудий бўлинмаси