Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши тумани 3-сонли ўрта умумтаълим мактабида Фаол ёшларнинг етакчилик қобилиятини янада кучайтириш мақсадида “Ёшларнинг ижтимоий ҳаётида Экоҳаракатнинг ўрни” мавзуида давра суҳбатибўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, Қарши тумани “Кўчкак” МФЙ фаоллари, Қарши тумани 3-сонли ўрта умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади, атроф-муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш йўлида давлат органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролар ўртасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш экологик ҳолатни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари бўйича ижтимоий шериклик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилди.

Хусусан атроф муҳит муҳофазаси ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги, бунинг учун ҳудудий бўлинма таълим муассасалари фаоллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оила ва шахснинг экологик таълим-тарбия тизимини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга кўмаклашиб келаётгани, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг экологик онги ва тушунчасини ўстириш, юксак экологик маданиятга эришиш, табиат ва унинг неъматларини асраб- авайлаш келажак авлодлар олдидаги бурчимиз эканлигини англаб етиши учун ўтказилаётган амалий тадбирлар катта аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.

Таълим муассасасида билимли ва фаол ёшлар сафини кенгайтириш, уларнинг етакчилик қобилиятини оширишга катта эътибор берилаётгани ва бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида, ёшларнинг ижтимоий ҳаётида айниқса, Экоҳаракатнинг ўрни катта эканлигини алоҳида айтиб ўтиш жоиз.

Экологик билимларни эгаллаш, экологик онг, экологик билим ва тушунчага эга бўлиш бугунги куннинг давр талаби бўлиб бораётгани, атроф муҳит муҳофазаси инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни соғломлаштириш негизи эканлиги ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Экоҳаракат Қашқадарё вилояти

ҳудудий бўлинмаси