foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши тумани Мирмирон сервис ва тадбиркорлик коллежи «Маънавият ва маърифат» залида“Атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини кучайтириш ва Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳияти” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Қарши тумани экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш инспекцияси, ФЖШМҚМИ Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши фаоллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими вакиллариҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, аҳоли ўртасида атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш борасидаги тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларида, фуқароларнинг  ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчи экологик инспекторларининг институтини фаолиятини мустаҳкамлаш қаратилди. 

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни экологик назоратни амалга ошириш, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги мониторинги соҳасида жамоатчилик экологик назорати шакллари ва экологик назоратни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки аниқ  белгилаб берилган

Атроф-муҳит мусаффолиги, экологик барқарорликни таъминлаш, кундалик вазифамизга айланишига эришиш лозим. Атроф-муҳит муҳофазасига жамоатчилик эътиборини янада кучайтириш ҳамда атроф муҳит муҳофазаси борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш зарур, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz