Бугун Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши давлат университети “Табиий фанлар” факультетида  Қашқадарё вилояти худудий бўлинмаси Кенгашининг 1-ярим йиллик якунлари юзасидан  навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти худудий бўлинмаcи Кенгаш аъзолари, Экохаракат вилоят ҳудудий бўлинмаси ва «Ёшлар қаноти» фаоллари, ФЖШМҚМИ Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, ҳудудий бўлинма томонидан 1-ярим йил мобайнида амалга оширилган тарғибот-ташвиқот ишлари, вилоятнинг барча таълим муассасаларида, махаллаларда тарғибот–ташвиқот ишларини кенгайтириш, Экоҳаракат вилоят худудий бўлинмаси Кенгаши томонидан кўтарилган муаммоларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатасига сайланган Экохаракат депутатлик гурухига ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларида кўриб чикиш ва  вилоят хокимлиги,  давлат  ва нодавлат  нотижорат ташкилотларнинг хамкорлигини кучайтиришга қаратилди. 

Кенгаш аъзолари томонидан таъкидланганидек, экоҳаракатнинг еттита устувор дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, аҳолининг кенг қатламини атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли соғлигини сақлаш тадбирларига қаратилиб келинмоқда. Шу мақсадда ўтган 2018 йил  1- ярим йиллик хисобот даврида хамкор ташкилотлар билан 41 та маънавий  -маърифий тадбирлар ўтказилиб унда 3380 нафардан ортиқ фаоллар иштирок этди. Вилоятда мавжуд экологик муаммолар ва уларни кенг жамоатчилик иштирокида ҳал этишда аҳолининг билим ва хабардорлиги даражасини ошириш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ташкил этиш юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилган. Умуман олганда босма оммавий ахборот воситалари саҳифаларида атроф мухит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларида 2018 йилнинг 1-ярим йиллигида 219 та маколалар чоп этилиб, 112 та радио эшиттириш ва  телекўрсатувлар намойиш қилиниб, кенг жамоатчилик хукмига хавола этилган.

Кенгаш аъзолари томонидан 2018 йилнинг 2-ярим йиллигида ҳам Экоҳаракатнинг дастурий вазифаларини тарғибот-ташвиқот қилиш учун вилоятнинг барча ҳудудларини қамраб олиб, тадбирлар таъсирчанлиги ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилиши лозим, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилоят ҳудудий бўлинмаси