foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 19 июнь куни  Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Вилоят хокимлиги ҳузуридаги ФЎЎБО ходимларини малакасини ошириш ўқув курси мажлислар залида “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ННТнинг роли” мавзуида «давра суҳбати»бўлиб ўтди.

 

 Унда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва “Ёшлар қаноти” фаоллари, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси,  ФЖШМҚМИ Қашқадарё ҲБ, “Ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгаши, Фуқароларнинг ўзини- ўзи бошқариш органлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирнинг асосий мақсади, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Меморандум доирасида  ишлаб чиқилган экологик тадбирларни кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш ва шулар асосида экологик таълимни ривожлантириш ва чуқурлаштириш; Она табиатни борлигича асраш ҳар бир кишининг муқаддас бурчи эканлигини жамоатчиликка етказиш.

Сўнгги даврда  экологик муаммоларнинг тобора глобал аҳамият касб этиб бораётганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг илк йилларидан бошлаб муҳим  устувор вазифалар билан бир қаторда, атроф-муҳит муҳофазаси, экологик маданият ва маърифат масалаларига эътибор бериб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузаларида ҳам бу масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, “...Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур. Албатта, бундаймуаммоларнифақатмаъмуриййўлбиланҳалэтиббўлмайди, бунгаёшавлодқалбидаонатабиатгамеҳр-муҳаббат, унгадаҳлдорликҳиссинитарбиялашорқалиэришишмумкин”- деб  таъкидлаган эдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 5.2-бандида “атроф табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларнинг олдини олиш” масаласи қўйилди. Бунда умумжахон экологик муаммолар ва Республикамиз ҳудудидаги экологик масалаларни жамлаган ҳолда, таълим тизими томонидан ушбу масала ечимига ҳисса қўшиш айнан ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводини ошириш, экологик онги ва экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил қилишдан иборатдир.

Тадбир қизғин, бахс мунозара ҳамда  таклиф ва тавсияларга бой тарзда ўтди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилоят ҳудудий бўлинмаси

logo_uz