Жорий йилнинг 14 - июнь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар итифоқи Қарши шаҳар Кенгаши мажлислар залида “Экология йўналишидаги ННТ лар фаолияти:   ютуқ ва муаммолар” мавзусида “Давра сухбати”бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, Қашкадарё вилоят экология ва атроф мухитни мухофаза килиш бошкармаси мутахассислари, ННТлар, ФЖШМҚМИ Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” Қарши шаҳар Кенгаши, ёшлар ва мураббийлар хамда  ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирнинг асосий мақсади, Вилоятдаги мавжуд тиббий ва экологик йўналишдаги ННТлар фаолиятини дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, аҳоли ўртасида айниқса экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришдан иборат.

Кейинги вақтларда жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича сезиларли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур институционал база яратилди.                              Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг  бошқа институтларини қўллаб –қувватлаш Жамоат фонди томонидан 2008 йилдан буён қатор грант танловлари эълон қилиниб, молиявий кўмак кўрсатиб келинаяпти. Жамоат фонди томонидан қабул қилинаётган лойихалар ижтимоий шериклик асосида хаётга изчил тадбиқ этилмоқда. Вилоятда хам айни пайтда 30 дан ортиқ  нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият олиб бормоқда. Хусусан, “Соғлом хаёт”, “Замон”, “Умид”, “Экосфера”, “Мурувват”, “Юксалиш” каби нодавлат нотижорат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинаётган танловларда мунтазам ўз  лойихалари билан иштирок этиб келишмоқда. Ахолининг атроф муҳитни мухофаза қилишдаги иштирокини ошириш сохасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли тобора юксалиб бормоқда. Шундай экан бу йўналишда фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллиги янада кучайса мақсадга мувофиқ бўлар эди.   Тадбир иштирокчилари соҳадаги муаммоларни бартараф этишда қонун хужжатларини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлашди ҳамда  ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилоят ҳудудий бўлинмаси