foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 30 май куни Қарши давлат университети “Маънавият ва маърифат” залида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.               

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Қашқадарё вилоят экология ва атроф муҳитни мухофаза килиш бошқармаси, вилоят “Сувоқова” корхонаси, вилоят ДСЭНМ, вилоят коммунал фойдаланиш бошқармаси, ФЖШМҚМИ вилоят ҲБ, Қарши давлат университети профессор ўқитувчилари ва фаол талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.  

Жамоатчилик эшитувини ўтказишдан максад: ичимлик сув муаммоси мавжуд ҳудудлар, аҳолининг марказлашган тармоқлар орқали тоза ичимлик суви билан таъминланишининг ахволи хамда  вилоят “Сувоқова” корхонаси томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликга етказиш.

Бугунги кунда республика аҳолисининг марказлаштирилган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси ўртача 64,5%, ташкил этмоқда.  Қашқадарё вилоятида эса бу кўрсаткич 53,0% бўлган бир вақтда вилоятимизнинг айрим тоғли туманларида аҳолининг  2,0 – 2.5 фоизи  марказлаштирилган ичимлик сув таъминотига эга. Шу сабабли ҳам мазкур туманларда ичимлик суви билан боғлиқ буйрак касалликлар, инфекцион касалликлар сони йилдан – йилга ортиб борганлигини кузатиш мумкин.

Ернинг сув билан қопланган сатҳи қуруқлик сатҳидан 2,5 марта катта. Ер шарининг 71 фоиз майдони сув билан қопланган бўлиб, унинг 98 фоиздан кўпроғини океан ва денгизлар, 1,24 фоизини қутблардаги музликлар, дарё ва кўллардаги чучук сув эса 0,45 фоиздан камроғини ташкил этади. Дунёдаги сувларнинг 94 фоизи океанлар ҳиссасига тўғри келади. Бевосита фойдаланишга яроқли бўлган ичимлик сувининг заҳиралари 1 фоизни ҳам ташкил этмайди. Бироқ битмас-туганмас ҳисобланган денгиз сувлари ҳам ўта ифлосланиш хавфи остида турибди. Чучук сув эса сифат жиҳатдан тугайдиган ресурс ҳисобланади. Чунки инсонга ҳар қандай сув эмас, балки истеъмол қилиш учун яроқли тоза сув керак. Ер шарининг кўпгина минтақаларида сувдан самарасиз фойдаланиш, дарёларнинг саёзланиб қолиши ва бошқа сабаблар оқибатида ичимлик суви миқдори кескин камаймоқда. Ҳолбуки, суғориш, саноат ва коммунал хўжалик учун чучук сувга бўлган эҳтиёж йилдан-йилга ортиб бормоқда. Охирги 60 йил ичида сув истеъмол қилиш дунёда 5 марта ошди. 5 дақиқалик душ қабул қилишда 114-230 литр сув сарф бўлади. Тиш тозалашга 9 литр, идиш-товоқ ювишга 91 литр сув ишлатилади. Бир кунда инсон 230 литр сувни эҳтиёжлари учун сарфлайди.

Табиат бойликлари орасида сув алоҳида ўрин тутади. Чунки барча тирик жонзотлар ҳаётининг асосий манбаи сувдир. Сувсиз ҳаёт йўқдир. Ҳаттоки ота боболаримиз сувни тоза сақлашга, ундан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор берганлар. Шунинг учун ҳам улар "Сув зар - сувчи заргар", "Сув учун кураш - ҳаёт учун кураш", деб бежиз айтишмаган. Демак, планетамизда сув пайдо бўлганидан кейингина ҳаёт пайдо бўлган.       Ичимлик сувининг одам организми учун аҳамиятини Шарқнинг кўпгина олимлари яхши билишган. Масалан, Абу Али ибн Сино "Тиб қонунлари" китобининг биринчи жилдида "Сувнинг сифати" ҳақида кўпгина маълумотлар келтирилган, сувнинг инсон ҳаёти учун зарур элементлардан бири экани, сувнинг хусусиятларини яхшилайдиган бир неча усулларни баён қилган.

Дунё харитасига эътибор берсак, сайёрамизнинг учдан икки қисми гидросфера яъни сув қобиғидан иборат. Ердаги сувнинг умумий қоплами 1400 миллион кубкилометрни ташкил этиши тахмин қилинади. Бу асосан океан ва денгизларнинг ичиш учун яроқсиз бўлган шўр сувидир. Унинг катта қисмини Арктика ва Антарктида  музлари ташкил этади. Истеъмол қилишга ярайдиган тоза сув миқдори жуда кам-1 фоизга яқин холос.

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолини хавфсиз ва узлуксиз тоза ичимлик сув билан таъминлаш борасида хуқуқий база яратилган бўлиб, соҳадаги муносабатлар 30 га яқин норматив-хуқуқий хужжатлар билан тартибга солинган. Бу борада авваломбор, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида сув захираси умуммиллий бойлик сифатида давлат муҳофазасида эканлиги, ундан оқилона фойдаланиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган. “Ўзбекистон Республикасининг "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги қонуни талаблари асосида сувдан тежаб–тергаб фойдаланиш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш зарур.

Мухтасар айтганда, биз учун ҳаёт манбаи бўлган сувни тоза сақлаш ва уни кўпайтириш чораларини кўра олсак, келгусида ердаги барча тирик мавжудот сақлаб қолган ва халқимизнинг соғлом ва фаровон турмуш кечиришига ҳисса қўшган бўламиз. Зеро, сувни асраш ҳаётни асраш демакдир.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz