2018 йилнинг 22 май куни Муборак ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Муборак туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ўртасида тузилган меморандум бўйича аҳолининг айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда ёшлар иштирокини кучайтириш бўйича 2018 йил давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасининг 1-банди “Ёшларнинг экологик маданиятини ошириш”мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда “Ёшлар қаноти” фаоллари, Қашкадарё вилоят экология ва атроф мухитни муҳофаза килиш бошқармасиҳамда Муборак экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси мутахассислари, “Ёшлар иттифоқи” туман Кенгаши, “Тоза ҳудуд” ДУК туман бўлими, Муборак ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунарколлежиўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўсиб келаётган авлодни маънавий қадриятларга йўғрилган эзгу анъана ва урф одатлар руҳида тарбиялаб, унда табиат бойликларига меҳр-муҳаббат уйғотишга, тежамкорлик ва табиий бойликларни асраб-авайлашда уларнинг ролини янада оширишга қаратилди. 

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, табиатда рўй бераётган нохуш ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш, рўй бериши мумкин бўлган бундай вазиятларнинг олдини олиш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Инсоннинг табиатга нотўғри таъсир кўрсатиши натижасида юзага келадиган салбий ҳолатларнинг олдини олишда экологик таълим-тарбиянинг ўрни ниҳоятда каттадир.

Албатта амалга оширилаётган бундай эзгу ишлар замирида юртимиз табиатини ва табиий неъматларини асраб-авайлаш, келгуси авлод учун мусаффо осмон, тиниқ сув, тоза ҳаво ва обод Ватан қолдириш ҳисси муажассамлашган. Ўтказилаётган тадбирларда юртдошларимизни ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини сақлаш, биохилма-хилликни асрашга чорлайди энг муҳими шу муқаддас заминнинг фарзанди эканлигимиздан фахрланиш туйғуларини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиздир, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилоят ҳудудий бўлинмаси