Жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курсида “Аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини юксалтиришда ФЎЎБОнинг ўрни ва роли”мавзусида “Давра суҳбати” бўлиб ўтди.   

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2018 йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти ҳисоботи юзасидан ўтказилган мажлис баёнининг 25- банди ижроси юзасидан жойларда экология соҳасида профилактика ишларини амалга оширишнинг 2018 йилга мўлжалланган тармоқ жадвалига мувофиқ ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Маҳалла” ХЖФ вилоят бўлими шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курси фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, Мамлакат аҳолисининг, айниқса ёшларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш, инсон саломатлигини сақлаш, жамиятимизда экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ФЎЎБО ролини янада ошириш;

 - аҳолининг, шу жумладан ёшларнинг экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш;

 атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, мамлакатнинг ноёб табиатини келгуси авлодлар учун асраб-авайлаш ҳиссини шакллантириш, экологик ҳолатни яхшилаш ва атроф-муҳитга салбий антропоген таъсирнинг олдини олиш;

Мутахассислар томонидан таъкидланганидек, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуннинг кучга кириши нафақат мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига, балки  Ўзбекистоннинг халқаро майдонда экологик тоза технологияларни ҳаётга жорий қилиш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги обрў-эътиборининг ошишига хизмат қилмоқда.

Қонун билан экологик назоратнинг давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик назорат турлари мавжудлиги мустаҳкамланди ва экологик назоратнинг ҳар бир тури қайси субъект томонидан амалга оширилиши, субъектлар ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди. Шу билан бирга, мазкур ҳужжатга мувофиқ, экологик назоратни амалга оширишда экологик назоратнинг жамоатчи инспектори институти ташкил этилди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир Намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 287 – сонли қарорига асосан “Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом” ва “Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисидаги Намунавий низом” тасдиқланди. Ушбу тизимни шакллантириш ҳуқуқи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига берилганлиги ҳам мақсадга мувофиқдир.

Энг муҳими, “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида амалдаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмини яратди. Қолаверса, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фуқаролар соғлиғини сақлаш каби ижтимоий аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича муҳим давлат дастурларини рўёбга чиқаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролар иштирокининг ҳуқуқий асосини шакллантирди.

Мамлакатимизда экологик назоратнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши, давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари томонидан экологик назоратнинг амалга оширилиши ва бунда жамоатчилик, хусусан, фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг янада кенгайтирилиши, экологик йўналишдаги жамоат бирлашмаларининг шаклланишига ва янада ривожланишига ҳар томонлама шарт-шароит яратилиши, шубҳасиз, келажакда ўзининг ижобий самарасини кўрсатади.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилоят ҳудудий бўлинмаси