foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши тумани 3-сон умумтаълим мактабида 7 апрель- Бутунжаҳон саломатлик кунига бағишланган “Минтақада тиббий ва экологик маданиятни   шакллантиришда ННТларнинг ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси фаоллари, туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, туман ДСЭНМ, ФЖШМҚМИ Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси, туман тиббиёт бирлашмаси, ўзини-ўзи бошқариш органлари, вилоятдаги ННТлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, жойларда тиббий ва экологик маданиятни шакллантиришда ННТларнинг ўрни ва ролини янада кучайтиришга қаратилди. 

Иштирокчилар томонидан таъкидланганидек, тиббий ва экологик йўналишда вилоятимизда 20 дан ортиқ ННТлар фаолият юритади. Улар ўз дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, аҳоли ўртасида айниқса, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб боришмоқда. Ушбу тарғибот-ташвиқот ишларида соғлом турмуш тарзига амал қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, овқатланиш рациони, тартиби, режимига амал қилиш, атроф-муҳит ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона, тежаб-тергаб ва самарали фойдаланишмоқда. Эътиборлиси, хоҳ вилоят маркази, хоҳ чекка ҳудудларда бўлсин табиат муҳофазаси, инсон саломатлигини сақлаш, экологик барқарорликка эришишга бағишланган, атроф муҳит мусаффолигига салбий таъсир этувчи омиллар ҳақидаги слайд ва роликлардан кенг фойдаланилмоқда.

Вилоят аҳолиси, хусусан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, фуқароларнинг тиббий, экологик  билими ва маданиятини юксалтириш, долзарб экологик масалалар бўйича хабардорлигини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини ҳимоялашга бағишланган тадбирларга экологик ва тиббиёт йўналишидаги жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда  аҳолининг барча қатламларини жалб этиш зарур,  деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz