Бугун Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашкадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Нишон маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Дарахтлар - табиат кўрки” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Нишон тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, Ёшлар иттифоқи Нишон туман  Кенгаши, ФЖШМҚМИ вилоят ҲБ, Нишон маиший хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи фаол ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, иштирокчилар томонидан  ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги муносабати билан  табиий ландшафтга бой ҳудудларда ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини янада кенгайтиришга қаратилди.

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, ёш авлодни табиатга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгу шуурига биохилма-хилликнинг табиатдаги аҳамиятини чуқурроқ сингдириш зарур. Бунинг учун таълим муассасаларида ўтказиладиган тадбирлар замирида она табиатни асраш, унинг бағридаги бойликларни кўпайтиришдек мақсад мужассам бўлиши лозим. Ана шунда болаликдан, ёшликдан табиатга меҳр уйғониб, унинг бағридаги ҳар бир тур ўсимлик, ҳайвонотнинг яшаб қолиши, кўпайиши учун ички масъулият ҳисси кучаяди, ёшларнинг экологик билими ошиб, дунёқараши кенгаяди.            ўрнатилди.

Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолиш, экологик барқарорликни таъминлашда сув, тупроқ, ҳавонинг мўътадил бўлиши билан бирга ҳар бир гулу гиёҳнинг, жонзотнинг ўз “ҳиссаси” борлиги табиат қонуни хисобланади. Вилоятимиз ҳудуди табиий ландшафт архитектураси ранг-баранглиги билан бирга экотизимлар хилма-хиллиги билан ҳам ўзига хос ўрин тутади, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё вилояти

 ҳудудий бўлинмаси