foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 23 февраль куни Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини–ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курсида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят экология ва атроф муҳитни мухофаза килиш бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш сохасида давлат бошкаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5024-сонли Фармони ҳамда “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 2916-сонли Қарори ижроси юзасидан жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.         

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари ва вилоятдаги экология ва тиббиёт йўналишидаги ННТлар, Қашқадарё вилоят экология ва атроф мухитни мухофаза килиш бошқармаси ҳамда вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК масъулмутахассислари, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини – ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси ўқитувчилари ва тингловчилари ҳамда ОАВ вакилларииштирок этди.

Жамоатчилик эшитувини ўтказишдан максад: вилоят  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза килиш бошқармаси томонидан чиқиндиларнинг хосил бўлиши, уларни тўплаш, сақлаш, ташиб кетиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш бўйича назорат инспекциялари хамда “Тоза худуд” давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

Қашқадарё вилоятида ҳам маиший чиқиндиларни тўплаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш масаласи ўз ечимини кутиб турган долзарб муаммолардан саналади. Вилоятдаги мавжуд 16 та маиший чиқиндиларни сақлаш полигонларининг бугунги ҳолати соҳага тааллуқли қонун ва фармонлар талабларига жавоб бермайди. Кўплаб чиқиндихоналарнинг атрофи ўралмаган, санитария тармоқлари, маиший хоналар ва машиналарни ювиш жойлари мавжуд эмас, электр энергия ва сув билан таъминланмаган.

Бугунги кунда дунё бўйича қаттиқ маиший чиқиндилар аҳоли жон бошига ҳар йили бир фоизга ошиб бор­япти. Энергетика, рангли ва қора металлургия, кимё саноати ва қурилиш индустриясида фойдаланиладиган маҳсулотлардан ҳосил бўлган чиқиндилар эса атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий манбага айланмоқда. Чиқиндиларнинг 80 фоизини органик моддалар ташкил қи­лади. Уларни қайта ишлаб, катта миқдорда энергия ва энергия ташувчиларни ишлаб чиқариш мумкин. Шу боис маиший чиқиндилар бутун дунёда арзон хомашё ҳи­собланади. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси чиқиндиларнинг 85 фоизини қайта ишлаш мумкинлигини кўрсатмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экологик харакати вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳуқуқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” мавзусидаги маърузасида ҳудудларда, айниқса қишлоқ жойларида ичимлик суви муаммоси, атроф табиий муҳит муҳофазаси масалаларида қабул қилинган ҳужжатлар ижроси бўйича давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг масъулиятини ошириш ҳамда шу мақсадга ажратилган ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш йўналишида Экоҳаракат  экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш кўмитаси билан ҳамкорликда ишлаши, ахолининг экологик маданиятини оширишда ташаббускор бўлиши ҳақида фикр мулохазалар билдирилди. Маърузада бу соҳадаги долзарб муаммолар ечими ҳамда уларнинг моҳияти очиб берилди. Юртбошимизнинг ҳудудлардаги ташрифларида биринчи навбатда, халқимиз саломатлиги ва экологик хавфсизлик масалалари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Мазкур муаммоларни ҳал этиш борасида жойлардаги лойиҳаларни муҳокама қилиш орқали уларни тизимли равишда амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, жорий йил охирига қадар Қарши туманида йиллик қуввати 180 минг тонна маиший чиқиндиларни йиғиш, саралаш ва қайта ишлаш лойиҳасини якунлаш ва тегишли кувватларни ишга тушириш белгиланган. Айни пайтда ушбу лойиҳа ташаббускори сифатида Қарши шаҳридаги "Қашқадарё эко транс" МЧЖ томонидан Ғузор туманининг Бўстон массивида умумий майдони 30 гектарлик маиший чиқиндилар полигони ташкил этилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун Хитойнинг "Beston (Henan) Machinery Co.Ltd" компаниясидан маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш ускуналарини олиб келиш бўйича  МЧЖ томонидан умумий қиймати 4,4 млн. долларга тенг бўлган шартнома имзоланди. Бугунги кунда миллий банк томонидан лойиҳани молиялаштириш учун 6654,4 млн.сўм кредит ва ташаббускорнинг 2210,0 млн.сўм ўз маблағи, жами 8864,4 млн.сўм ажратилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.                                                                      

Жумладан, 2013 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш ва жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини кенгайтиришнинг хуқуқий асосларини белгилаб берди.

Қонунда жамоатчилик экологик назорати шакллари ва экологик назоратни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг иштироки аниқ  белгилаб берилган.    

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси  

logo_uz