Жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини –ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курси мажлислар  залида “Ҳудудларда атроф муҳит муҳофазаси ва экологик мувозанатни сақланишида фуқароларнинг ўзини- ўзи бошқариш  органларининг Экоҳаракат вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш”нинг устувор вазифалари мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси,  “Маҳалла” ХЖФ вилоят, шаҳар ҳамда туман бўлимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курси фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, ҳудудларда экологик мувозанатни сакланишида фуқароларнинг ўзини- ўзи бошқариш органларининг Экоҳаракат вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш масалаларини муҳокама қилиш ҳамда фуқаролар йиғинларидаги “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия”лар ишини ташкил этишга кўмаклашишга қаратилди. 

Иштирокчилар томонидан таъкидланганидек, жамоатчилик экологик назорати бўйича фаолиятни амалга ошириш мақсадида Фуқаролар йиғинининг экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси табиатни муҳофаза қилиш органлари, коммунал хизматлар, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, ички ишлар органлари (профилактика бўйича инспекторлар), «Ёшлар иттифоқи» бўлинмалари вакилларини, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларини ва соҳалар бўйича комиссиялар вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Мавжуд экологик муаммоларга жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш, уларни изчил ҳал этишнинг энг мақбул йўлларини муҳокама қилишни ташкил этиш, атроф табиий муҳит муҳофазаси ҳолати, уни муҳофаза қилиш ишлари ҳақида фуқароларни объектив ва тезкор ахборот билан таъминлашда   фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш зарур, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё

вилояти ҳудудий бўлинмаси