14 февраль куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши давлат университети академик лицейида “Экологик билимлар-ҳаммага” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Экоҳаракат худудий бўлинма “ёшлар қаноти” фаоллари, ФЖШМҚМИ вилоят ҲБ, ҚарДУ академик лицей фаол ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, ҳалқимизнинг табиат бойликлари, табиий ресурсларини тежаб‑тергаб ишлатиш, улардан оқилона фойдаланиш, табиий тизимларни ўз ҳолича сақлаш борасидаги бой қадриятларини  аҳолига, жумладан ёшлар онгига сингдиришга қаратилди. 

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш экологик ҳолатни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари бўйича ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари билан  ҳамкорликда ишлар олиб бормоқда. Ана шундай ҳамкорликнинг амалий намунаси сифатида Экоҳаракат ва “Экосан” экология ва саломатлик ҳалқаро хайрия жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси буюртмаси асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Табиатни асрашга барчамиз масъулмиз” ижтимоий буюртмаси амалга оширилди. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида вилоятимизда 16 та махсус ижтимоий баннерлар тайёрланди ва ўрнатилди.

Албатта амалга оширилаётган бундай эзгу ишлар замирида юртимиз табиатини ва табиий неъматларини асраб-авайлаш, келгуси авлод учун мусаффо осмон, тиниқ сув, тоза ҳаво ва обод Ватан қолдириш ҳисси муажассамлашган. Лойиҳа жараёнида тайёрланган кўргазмали материаллар ва ўтказилган тадбирлар юртдошларимизни ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини сақлаш, биохилма-хилликни асрашга чорлайди энг муҳими шу муқаддас заминнинг фарзанди эканлигимиздан фахрланиш туйғуларини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиздир, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё вилояти

 ҳудудий бўлинмаси