foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йил 8 январь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курсида Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, “Маҳалла” ХЖФ вилоят, шаҳар ҳамда туман бўлимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курси фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, она табиат нафақат жисмоний, балки маънавий камолотимизда ҳам катта ўрин тутади. Маълумки, экология бўйича таълим-тарбия оила, боғчадан бошланиб, мактаб, коллеж ва олий ўқув юртларида давом эттирилади. Қишлоқ ва маҳаллаларда бу мавзуда тушунтириш ишлари олиб борилса, табиат муҳофазаси барчанинг вазифаси эканлиги янада чуқурроқ сингади ва барчанинг юмушига айланади. Ваҳоланки, атроф муҳит мухофазаси ҳақида қайғуриш экологик холатнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилади. 

Иштирокчилар томонидан таъкидланганидек, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуннинг кучга кириши нафақат мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига, балки  Ўзбекистоннинг халқаро майдонда экологик тоза технологияларни ҳаётга жорий қилиш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги обрў-эътиборининг ошишига хизмат қилмоқда.

“Экологик назорат тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтиришга эришиш зарур, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат Қашқадарё

ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz