Бугун вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курсида Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ёшларда экологик билим ва маданиятни шакллантиришнинг долзарб вазифалари” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ФЖШМҚМИ  Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курси фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, ёшларнинг экологик билим ва маданиятини янада юксалтириш мақсадида таълим муассасаларида, маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида тарғибот–ташвиқот ишларининг сифат ва самарадорлигини  янада оширишга қаратилди. 

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, атроф муҳит муҳофазасида, экологик таълим-тарбия аввало инсоннинг табиатга онгли муносабатда бўлишидан бошланади. Атроф-муҳитни мусаффо сақлаш, озодалик ва поклик каби эзгу урф-одатларга амал қилиш экологик тарбиянинг илк кўринишидир.

Ёшларнинг экологик билим ва маданиятини шакллантириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш, атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида  ҳамкорликни янада ривожлантириш зарур, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи