foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги А.Навоий номли марказий маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашкадарё вилояти ҳудудий бўлинмасива«Ёшлар қаноти» фаоллари томонидан «Биз табиат муҳофазасига масъулмиз» шиори остида экоҳашар ўтказилди.

Экоҳашарда  Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва“Ёшлар қаноти” фаоллари, “Ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгаши, Қарши шаҳридаги олий таълим муассасалари талабалари ҳамда касб-ҳунар коллежлари фаол ўқувчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади, табиат ва инсон ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолиш, экологик барқарорликни таъминлашга  қаратилди. 

«Ёшлар қаноти» фаоллари, ўқувчилар ва талабалар Қарши шаҳридаги А.Навоий номли марказий маданият ва истироҳат боғини ободонлаштириш, хазонрезгиларни тозалашда фаол иштирок этдилар. Шу куни 20 гектар ер майдон тозаланиб, 18 тонна хазонрезги ва ҳар хил маиший чиқиндилардан тозаланди, дарахтларга шакл берилди.

Аҳамиятлиси, ёшлар хашарини ўтказишдан мақсад: “Халқимизнинг қадриятлари ва анъаналарига таянган ҳолда ёшларда экологик маданиятни шакллантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга ўргатиш, узлуксиз экологик таълим ва барқарор ривожланиш учун таълим тизимига кўмаклашиш, ёшларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига кенг жалб қилиш, ёш авлод онгига ҳамда она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳини сингдириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини ташкил этиш ва бошқа жамоат жойларини озода сақлашга қаратилган экологик хашардир.

Бундай тадбирлар ёшларни ўзлари яшаб ўқиб турган жойларини тоза-озода сақлаш ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш хиссини янада кучайтиради.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи 

logo_uz