foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Қашқадарё вилоятидаги вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курсида “Маҳалла ҳудудида юз бериши мумкин бўлган экологик муаммолар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси,  Қашкадарё вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Маҳалла” ХЖФ вилоят ҳамда шаҳар бўлимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курси фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади, маҳаллалардаги экологик муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриб чиқиш ҳамда экологик вазиятни бартараф этишга қаратилди.   

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, атроф-муҳит мусаффолиги, экологик барқарорликни таъминлаш, кундалик вазифамизга айланишига эришиш. Атроф-муҳит муҳофазасига жамоатчилик эътиборини янада кучайтириб бориш ҳамда атроф муҳит муҳофазаси борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришдир.

Атроф муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш жараёнларида юзага келадиган экологик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда қонун ҳужжатларининг роли ва аҳамияти беқиёсдир.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи 

logo_uz