foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши қурилиш коллежида Қиш мавсумида  тоғлардан арча кесиб келиш ва уларнинг кўмир ўрнида ёқиш билан боғлиқ масалалар хусусида “Арчазорлар табиий муҳит қўриқчилари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят ўрмон хўжалиги ходимлари, Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш институти вилоят бўлинмаси,  ФЖШМҚМИ Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси, Қарши қурилиш касб-ҳунар коллежи фаол ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, Қашқадарё вилоятида қиш мавсуми давомида дарахтларнинг шахсий манфаатлар учун кесилишини олдини олишга қаратилди. 

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, аслида табиат бағридаги дов-дарахтнинг биттагина шохи кесилганда ёки синдирилганда ҳам экологик, иқтисодий, маънавий йўқотишларга йўл қўйилишини англаш учун унча катта билим, ақл керак эмас. Энди ўнлаб, юзлаб дарахтларга қирон келтиришнинг оқибатини тасаввур қилаверинг. Бу саъй-ҳаракатларимиз глобал муаммоларни келтириб чиқаришини ўйлашимиз керак. Унинг хуш бўйларидан баҳра олиб, кўнглимизни чоғлашдан кўра иқлим ўзгаришлари юзага келиши, соғлигимизга путур етишини англаб етсак яхши бўларди.

Ўрмон ўсимликлари, жумладан арча дарахти ҳам фақат кўчат сифатида эмас, балки кўкаламзорлаштириш мақсадида етиштирилади. Арчани бирор тупи нари турсин, бирор шохи кесилмайди ҳам, сотилмайди ҳам. Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги дов-дарахт, гулу гиёҳ эътиборда бўлиши лозим, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи 

logo_uz