foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Чироқчи туманидаги «Жар-1», «Жар-2» маҳаллалари ҳудудида Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан  «Хазон резги - 2017» мавсумида “Барги хазон” экологик рейд бўлиб ўтди.  

Экологик рейдда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси жамоатчи инспекторлари, Чироқчи туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, туман ДСЭНМ, Чироқчи тумани «Жар-1», «Жар-2» маҳаллалари фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этдилар.

Экологик рейднинг асосий мақсади, хазон резги бўлган ҳар бир ҳудудни тоза ва озода сақлаш, ҳазонларни ёқишни олдини олиш, атроф муҳитга бўлган муносабатни шакллантиришга қаратилди. 

Мутахассислар томонидан таъкидланганидек, 1 тонна хазон ёқилганда, атмосфера ҳавосига 30 килограмм углерод оксиди ташланар экан. Бундан ташқари тутун таркибида инсон соғлиги учун зарарли бўлган углеводород гази, азотли оксид каби заҳарли газлар бор. Атрофга тарқаган тутун нафас орқали инсон танасига кириб, унинг кўпгина аъзоларини шикастлайди ва сурункали касалликларни келтириб чиқаради. Бизни бир савол қийнайди: Наҳотки, хазонларни ёқаётган юртдошларимиз ўз ҳатти-ҳаракатлари оқибатларини ўйлашмаса?!

Тиббиёт ходимлари, экологларнинг хазонларни ёқишнинг хунук оқибатларидан  огоҳлантиришларидан тўғри хулоса чиқармаётган кишилар атроф муҳит муҳофазаси, инсонлар соғлиги учун масъул ва жавобгар эканликларини ҳис этишади, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи 

logo_uz