foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Қарши давлат университетидаАтроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, Экологик хавфсизликни таъминлаш” юзасидан Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 2-ярим йиллигига мўлжалланган қўшма қарорнинг дастури ижросининг 22-банди юзасидан, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси хамда Қашкадарё вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан «Биз табиат муҳофазасига масъулмиз» шиори остида экохашар ўтказилди.

Экохашарда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Қашқадарё вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Қарши давлат университети, ўқитувчилари ва фаол талабалари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади, табиат ва инсон ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолиш, экологик барқарорликни таъминлашга  қаратилди. 

«Ёшлар қаноти» фаоллари  ва талабалар Қарши давлат университети «Ёшлар боғи»ни ободонлаштириш, хазонрезгиларни тозалашда фаол иштирок этдилар.  Шу куни 2,5 гектар ер майдон тозаланиб, 3,5 тонна хазонрезги ва ҳар хил чиқиндилардан тозаланди.

Аҳамиятлиси,  ёшлар хашарини ўтказишдан мақсад: “Ҳалқимизнинг қадриятлари ва анъаналарига таянган ҳолда ёшларда экологик маданиятни шакллантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга ўргатиш, узлуксиз экологик таълим ва барқарор ривожланиш учун таълим тизимига кўмаклашиш, ёшларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларига кенг жалб қилиш, ёш авлод онгига ҳамда она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳини сингдириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини ташкил этиш ва бошқа жамоат жойларини озода сақлашга қаратилган экологик хашардир.

Бундай тадбирлар ёшларни ўзлари яшаб ўқиб турган жойларини тоза-озода сақлаш ҳамда атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш хиссини янада кучайтиради.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи 

logo_uz