foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан  “Хазонлар ер малҳами” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Мазкур тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси Кенгаши аъзолари, Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Қарши шаҳар «Ёшлар иттифоқи» Кенгаши, ФЖШМҚМИ Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси, Қарши давлат университети  профессор ўқитувчилари ва талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, хазонрезги бўлган ҳар бир ҳудудни тоза ва озода сақлаш, хазонларни ёқишни олдини олиш, атроф муҳитга бўлган муносабатни ўзгартириб экологик маданиятни юксалтиришга қаратилди. 

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Н. Ҳалимов Она Ватанимиз табиатини асраб-авайлаш, келажак авлодга уни гўзал ва табиийлигича қолдириш – бугунги кунда ҳар биримизнинг муҳим вазифамиз, эканлиги хусусида гапирди.

Мутахассислар томонидан таъкидланганидек, 1тонна хазон ёқилганда, атмосфера ҳавосига  30 килограмм углерод оксиди ташланар экан. Бундан ташқари тутун таркибида инсон соғлиғи учун зарарли бўлган углеводород гази, азотли оксид каби заҳарли газлар бор. Атрофга тарқаган тутун нафас орқали инсон танасига кириб, унинг кўпгина аъзоларини шикастлайди ва сурункали касалликларни келтириб чиқаради.

Атроф муҳитни ифлослантирувчи, табиий муҳит мусаффолигига путур етказувчи  манбалар орасида чиқиндиларни ёқиш ва бунинг натижасида зарарли ва заҳарли газларнинг тарқалиши катта ўрин тутади. Айниқса очиқ ҳавода битум, маиший чиқиндилар ва баргихазонларни ёқиш экологик ҳолатни соғломлаштиришга салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан саналади.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи      

logo_uz