foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Қарши саноат коллежида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг жойларда ташвиқот қилиш мақсадида “Биргаликда табиатни асраймиз”  мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ФЖШМҚМИ  Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси, Қарши саноат коллежи фаол ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кенгайтиришга қаратилди. 

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, атроф муҳит муҳофазасида, экологик таълим-тарбия аввало инсоннинг табиатга онгли муносабатда бўлишидан бошланади. Атроф муҳитни мусаффо сақлаш, озодалик ва поклик каби эзгу урф-одатларга амал қилиш экологик тарбиянинг илк кўринишидир.

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш зарур, деган хулосага келинди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи 

logo_uz