foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 4 октябр куни Чироқчи Қишлок хўжалиги ва касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан  “Ўзбекистонда жамоатчилик  экологик назоратни амалга ошириш тизимида мустақил О АВнинг роли” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ФЖШМҚМИ Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси, Қишлоқ хўжалиги ва касб-ҳунар коллежи фаол ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, экологик назорат соҳасида давлат органлари ва атроф-муҳит соҳасидаги қонунлар талабларининг бажарилиши ва ушбу йўналишдаги давлат дастурларининг ҳаётга тадбиқ этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ўзаро ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилди. 

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни экологик назоратни амалга ошириш, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги мониторинги соҳасида жамоатчилик экологик назорати шакллари ва экологик назоратни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки аниқ  белгилаб берилган.

Тадбир давомида табиатни асрашни кенг тарғибот қилиш, табиий экотизимларни ўз ҳолича асраб қолиш ҳамда жамоатчилик ва экологик назоратни амалга ошириш тизимида мустақил оммавий ахборот воситаларининг ролини янада кучайтириш зарур, деган хулосага келинди.

                                Экоҳаракат матбуот гуруҳи

logo_uz