foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Қарши тумани «Чаман» маҳалла фуқаролар йиғини биносида  Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Ёшларда экологик билим ва маданиятни шакллантиришнинг долзарб вазифалари” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси, Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, «Чаман» маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади, ёш авлод онгида экологик ёндашувли дунёқараш ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, табиат ва инсон саломатлигини асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган ислоҳотларни самарали амалга ошириб боришга қаратилди. 

Иштирокчилар таъкидлаганларидек, бугунги кунда бола оилада, боғчада  табиат, унинг неъматлари ва бойликлари ҳақида илк тушунчаларга эга бўлса, мактаб, коллеж, лицей ва олий ўқув юртларида экологик билимларини бойитиб боради. Экологик билимлар шу билан чекланиб қолмайди. Балки боғча ва мактабларда “Табиатнинг тирик бурчаги” ташкил этиш, гул ва дарахт кўчатлари ўтқазиш, уларни парваришлаш орқали асраб-авайлаш, кўпайтиришга меҳр-муҳаббат туйғулари шакллантириб борилади.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи

logo_uz