foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Китоб Қурилиш ва хизмат кўрсатиш  касб-ҳунар коллежида “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонун ижросига бағишланган “Қўриқхоналарни асраш келажак учун” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Китоб давлат қўриқхонаси ходимлари, Китоб давлат ўрмон хўжалиги ходимлари, Қашкадарё вилоят экология ва атроф муҳитни  муҳофаза қилиш бошкармаси ходимлари, шунингдек, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, Китоб “Қурилиш ва хизмат кўрсатиш” касб-ҳунар коллежи фаол ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

-  Ҳисор давлат қўриқхонаси  республикамиздаги  табиат гўшалари орасида ҳудуди жиҳатдан катта майдонни эгаллаган манзиллардан бири, -дейди  Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси координатори Г.Жўраева. – Унинг умумий ер майдони қарийб 81 минг гектарни ташкил этиши ҳам фикримизнинг далилидир. Ўзбекистоннинг жанубий – шарқий қисми, жумладан Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Қамаши туманлари, Ҳисор тоғ тизмасининг ғарбий ёнбағирларида жойлашган ушбу қўриқхонанинг айрим тоғ чўққилари республикамизнинг энг баланд нуқтаси ҳисобланса ҳам ажаб эмас. Йилнинг IV фаслида ҳам қор билан қопланган Ҳазрати Султон ота тоғининг энг юқори Биби-олмас чўққиси денгиз сатҳидан 4366 метргача баланликда жойлашган. Жанубий-шарқда Сурхондарё вилояти, шарқда Тожикистон  республикаси билан чегарадош қўриқхонанинг тоғ этакларидаги қисмининг баландлиги денгиз сатҳидан 1750 метрни ташкил этади.

Ушбу манзилдаги табиат мўъжизалари ҳақида қалам тебратмоқчи бўлсангиз рости гапни нимадан бошлашни билмай қоласиз. Афсонавий Сувтушар шаршарасининг маҳобатиними, ҳар қадами қадимдан сўйлагувчи  Ҳазрати Султон  (Хўжа-Доуд) тоғининг сир-синоатлариними ёки бу ердаги миллион йиллар олдинги тарихнинг сурати бўлиб қолган  динозавр изларими ёхуд халқаро ва Ўзбекистон Қизил китобига кирган ноёб турлар ҳақидами? Уларнинг  ҳар бири нафақат қўриқхона ҳаёти, балки табиий мувозанатни сақлашда алоҳида ўрин тутиб, муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашга икки ҳисса эҳтиёж сезасиз.

Тадбирда сўзга чиққан Китоб давлат геологик кўрикхонаси ходими У. Ниёзов  -Китоб давлат геологик қўриқхонаси ҳақида гап кетганда ернинг тош қотган китоби, дея таъриф беради.  -Сўзни тарихдан бошлайдиган бўлсак, бу ерларда қачонлардир улкан Тетис денгизи мавжланиб турган. Бу денгизнинг шаклланиши 500 миллион йил давом этган бўлса, 120-140 миллион йил давомида мазкур ҳудуд сув остида бўлган. Денгиз эса юзлаб миллион йил сув ҳайвонлари ва ўсимликларига “бошпана” бўлган. Игнатанлилар, трилобитлар, маржонлар, брахиопада каби ҳайвон турлари денгиз тубида турғун яшаганлар. Бу даврда қуруқлик кам бўлганлиги учун ҳам улар сув остида ривожланган. Бу биздан жуда узоқ тарих кечинмаларидир.

Яна миллион йиллар давомида ердаги тектоник ўзгариш ва ҳаракатлар, геологик ҳодисалар сабаб денгиз ўрнида улкан тоғ юзага келган. Эндиликда эса бу улкан тоғ ўз бағрига палеозой эрасининг ўрта ордовикдан карбон давригача бўлган денгиз чўкинди ётқизиқларидан иборат ноёб қолдиқларни ўз бағрига олган тош китобдир. Палеонтологик қолдиқлар бу даврда пайдо бўлган карбонатли чўкинди тоғ жинслари тўлиқ сақланиб қолган. Бу эса уларнинг ёшини, турини, пайдо бўлган вақтини ва ўша даврдаги шароитни илмий ўрганиш имконини беради. Миллион-миллион йиллар аввал яшаган тирик организмларнинг тошга айланган қолдиқлари-тоғ қатламлари сирини ўрганиш эса албатта катта билим ва малака талаб этади.

Айтиш керакки, 2011 йилда Россия илмий академияси ва Халқаро девон комиссияси томонидан Новосибирск шаҳрида ташкил этилган халқаро анжуманда палеонтолог олимлар  А.И.Ким, халқаро девон комиссияси аъзоси У. Раҳмоновнинг девон даври ётқизиқларига оид маърузалари катта қизиқиш билан кутиб олинди. Эътиборлиси ушбу конференцияда хорижий олимлар томонидан қилинган маърузаларнинг 12 таси Китоб давлат геологик қўриқхонасига оид эканлигидир. Бу эса  олиб борилаётган илмий изланишлар жаҳон миқёсида муҳим аҳамиятга эга эканлигини билдиради.   

 Тадбир фикр-мулоҳаза, таклифларга бой ва қизиқарли ўтди. Саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи

logo_uz