Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Карши мухандислик иктисодиёт институти “Атроф муҳит ҳимояси ва экология” кафедрасида  фаол ёшларнинг етакчилик қобилиятини янада кучайтириш мақсадида “Ёшларнинг ижтимоий ҳаётида Экоҳаракатнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати  бўлиб ўтди.

Тадбирнинг асосий мақсади атроф-муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш йўлида давлат органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролар ўртасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш экологик ҳолатни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари бўйича ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш, Она табиатни борлигича асраш ҳар бир кишининг муқаддас бурчи эканлигини жамоатчиликка етказишга қаратилди.

Истиқлолнинг истиқболли ёшларига атроф муҳит муҳофазасига эришишда экологик билим ва кўникмаларни шакллантириб бориш муҳим аҳамият касб этади. Экологик таълим-тарбия – инсоннинг табиатдан онгли равишда фойдаланиш, психологик ахлоқ-одоб юзасидан халқимизнинг табиатга нисбатан эътибор билан қарайдиган яхши урф-одатлари, анъаналари асосида ёшларни тарбиялаш, улар онгида табиатга,  унинг  бойликларига меҳр-муҳаббат ўйғотиш, уларни тежамкорликка ва табиий бойликларни асраб-авайлашга ўргатишдан иборат.  

Яшил олам инсон саломатлигини сақлашда ниҳоятда катта аҳамиятга эга эканлигини, шунинг учун ҳам ҳар бир ўқувчи ўз мактаби, ҳовлиси, кўча ва хиёбонларни кўкламзорлаштириш ишида фаол қатнашиши, кўчат ўтқазиб, уларни парвариш қилиш орқали атроф-муҳитнинг мусаффо бўлишига ҳисса қўшиши кераклиги тушунтирилиши лозим.

Қизиқарли бахс-мунозара, савол жавоблар асосида ўтган мазкур анжуман унинг барча иштирокчиларида унутилмас таассурот қолдирди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати

Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси