foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши шаҳрининг «Жайхун», «Мустакиллик» хамда «Ўзбекистон» кўчаларида “Биз табиат муҳофазаси бўйича фаолмиз” шиори остида Қарши шаҳрида веломарофон ўтказилди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, табиат ва инсон ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолиш, экологик барқарорликни таъминлашдан иборатдир.

Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш кунига бағишлаб ўтказилган бу тадбирда Карши шахар ҳокимлиги, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Қашкадарё вилоят экология ва атроф мухитни мухофаза килиш бошкармаси ходимлари, Қарши давлат университети, Қарши мухандислик иктисодиёт институти ўкитувчилари ва фаол талабалари, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, «Маҳалла» ХЖФ вилоят бўлими ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида  автомобилларнинг атроф муҳит мусаффолигига етказадиган салбий таъсири ҳақида кенг тушунча берилди. Автотранспорт воситаларидан чиқаётган атмосфера ҳавосини булғовчи зарарли моддалар   нафас олиш тизими, астма, ҳар хил аллергик, юрак-қон томир, жигар, асаб тизими ва бошқа касалликларнинг ривожланишига сабабчи бўлиши кузатилгани илмий маълумотлар асосида шарҳлаб берилди. Бундай ҳолатлар айниқса, кекса кишилар ва чақалоқларда кўпроқ учраши аниқланган. Бундан ташқари автомобиллардан чиқадиган оғир металлар йирик автомагистраллар четида ўсадиган ўсимликлар ривожига салбий таъсир кўрсатади.

Иштирокчиларда битта автомобилнинг бир йил мобайнида ўзидан қанча заҳарли моддаларни борлиққа ташлаши таҳлили катта қизиқиш уйғотди.

Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш мақсадида бундай веломарофонлар ривожланган давлатларда, йирик мегополисларда ўтказиб турилиши ва шу тариқа шаҳарлар атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олди олинаётгани қайд этиб ўтилди.

Тиббий тадқиқотлар натижасида ёшга қараб ҳар куни 5-15 километргача пиёда ёки велосипедда ҳаракатланиш инсон оёқ мушакларини мустаҳкамлаши, чиниқтириши, юрак-қон томир ва нафас олиш тизимини фаоллаштириши, асаб тизими фаолиятининг меъёрда бўлиши, кўриш қобилиятни ошириши аниқланганлиги алоҳида таъкидланди.

Бундай тадбирлар аҳоли ўртасида  «Биз табиат муҳофазаси бўйича фаолмиз» шиорини қўллаб-қувватловчилар сафини кенгайтириш, табиат ва инсон ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолиш, экологик барқарорликни таъминлашда катта ўрин тутиши шубҳасиз.

Университет профессор ўқитувчилари, талабалар фақат веломарофон доирасида эмас, балки  аксарият ҳолларда дарсга велосипедда қатнаб, атроф муҳит мусаффолигига катта ҳисса қўшишаётгани таъкидланди ва бу тадбир улар сафининг кенгайишига ўзига хос даъват бўлди.  

Тадбир сўнгида ёшларга экологик билим ва маданиятни сингдириб келаётган, атроф муҳит муҳофазаси борасида тарғибот-ташвиқот ишларини намунали йўлга қўйган Қарши давлат университети, Қарши мухандислик иктисодиёт институти профессор ўқитувчилари, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этаётган талабалар Қарши шаҳар ҳокимлиги, Қашкадарё вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси   томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Экоҳаракат матбуот хизмати

logo_uz