Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят Гиссарнефтгаз Қўшма корхонасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлашдан иборат.

 

Экоҳаракат матбуот хизмати