Жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти билан ҳамкорликда 22 март- Бутунжаҳон Сув кунига бағишланган “Сув бебаҳо неъмат” мавзуида давра суҳбати  ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад табиатнинг бизга берган бебаҳо неъмати сувдек муқаддас бойликни қадрига етишимиз ва бундай бойликдан тежаб-тергаб оқилона фойдаланиш борасидаги билим ва кўникмаларимизни тадбир иштирокчилари орасида янада кенгроқ тарғиб қилишдан иборат.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда сув ва ундан оқилона фойдаланиш борасидаги ишлар мустақиллик йилларидан тубдан ўзгарди. Сувдан оқилона, самарали, тежамли фойдаланиш ва уни иқтисод қилиш, унинг ҳисоб-китобини юритиш бўйича янги тизим яратилди. Оби-ҳаёт ва унинг манбаларини муҳофаза қилиш борасидаги қабул қилинган қонун ва қарорлар соҳани ривожлантириш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиб келмоқда. 

Ўзбекистон экологик ҳаракати 

Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси