Жорий йилнинг 10 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши давлат университетида миллий умумҳалқ байрамимиз Наврўзга бағишланган “Ободлик кўнгилдан бошланади” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад  бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида атроф муҳит муҳофаза  қилиш масаласини кенг тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида атроф муҳитга бўлган эътиборни ошириш, табиатни асраш ва унинг табиий бойликларидан оқилона фойдаланишдек муҳим вазифаларни ҳамма вақт жамият ва ҳар биримизнинг фуқаролик вазифасимиз бўлиб қолишига эришишдан иборат.

Давра суҳбатида аҳолининг экологик билими ва маданиятини янада юксалтириш мақсадида корхона ва ташкилотларда ҳамда таълим муассасаларида, маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида тарғибот-ташвиқот ишларининг сифат ва самарадорлигини ошириш ва бу борада давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада яхшилаш, сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш ҳақида тарғибот ишларини кенгайтириш масалаларига алоҳида этибор бериш кераклиги тўғрисидаги таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Экоҳаракат Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси