foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Экоҳаракат Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Қарши тадбиркорлар ва агробизнес касб ҳунар коллежида “Экологик билимлар-ҳаммага” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш соҳаcида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинаётгани ва уларнинг ҳаммаси табиий ресурсларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, ҳозирги ва келгуси авлодлар учун соф табиий муҳитни сақлаб қолишга йўналтирилгани, Ўзбекистон Республикасида “кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” концепцияси амалга оширилаётган ва инсон ҳуқуқларининг устуворлиги таъминлаб берилаётган даврда экологик хавфсизлик, мусаффо атроф муҳит, соғлом генофонд масалалари мамлакатимизнинг ҳозири ва келажагини ўйлаётган фуқароларни бефарқ қолдирмаслиги тадбирда алоҳида таъкидланди.

Она ватанимиз табиатини асраб-авайлаш, келажак авлодга уни гўзал ва табиийлигича қолдириш – бугунги кунда ҳар биримизнинг муҳим вазифамизлигини тадбир иштирокчиларига тушинтирилди. Экологик таълим-тарбия аввало, инсоннинг табиатга онгли муносабатда бўлишидан бошланади. Атроф-муҳитни мусаффо сақлаш, озодалик ва поклик каби эзгу урф-одатларга амал қилиш экологик тарбиянинг илк кўринишидир. Халқимизнинг табиат бойликлари, табиий ресурларни тежаб‑тергаб ишлатиш, улардан оқилона  фойдаланиш,  табиий тизимларни ўз ҳолича сақлаш борасидаги бой қадриятларини  аҳолига, жумладан ёшлар онгига сингдириш, замонавий экологик билимлар билан танишиб бориш давр талабидир. Халқимиз азал‑азалдан ўсиб келаётган авлодни маънавий қадриятларга йўғрилган эзгу анъана ва урф одатлар руҳида тарбиялаб, унда табиат бойликларига меҳр-муҳаббат уйғотишга, тежамкорлик ва табиий бойликларни асраб-авайлашга ўргатишга алоҳида эътибор қаратган.

Мазкур тадбир якунида ёшларнинг экологик билими ва маданиятини янада юксалтириш мақсадида  таълим муассасаларида, маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида тарғибот-ташвиқот ишларининг сифат ва самарадорлигини  оширишни ва бу борада давлат ва нодавлат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Экоҳаракат Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси

 

 

 

 

logo_uz