foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон   ҳудудий бўлинмаси Андижон вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Андижон вилоятида ободонлаштириш ва кўкаламзорлоштир ишлари бўйича олиб борилаётган ишлар ҳусусида” махсус курсатув бўлиб ўтди.

Экоҳаракат Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Андижон шаҳрида жойлашган 2 сон МФЙ ва 4 сон МФЙ да жойларда қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинча сақлаш бўйича жамоатчилик экологик рейд ўтказилди. Андижон шахридаги кичик даҳаларда тўпланаётган маиший чиқиндиларни тўплаш, уларни олиб чиқиб кетиш ва экологик-санитар ҳолатини ўрганиш бўйича жамоатчилик назоратини олиб бориш хақида МФЙ раисларига, рухсат етилган чиқиндихона ишчиларига тушунтириш ишларини олиб борилди. Ҳудудий бўлинма ходимлари томонидан МФЙ раисларига  аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш чиқиндиларни ва хазон баргларни ҳамда турли шох-шаббаларни ёқмаслик, рухсат етилган жойларга ахлатларни ўз вақтида ташлаш кераклиги юзасидан тушунтириб ўтилди.

Жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон ҳудудий бўлинмаси  томонидан Андижон шаҳар Тиббиёт коллежида “Атроф табиий муҳитнинг аҳоли соғлиғига салбий таъсири” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад талаба ёшлар орасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, атроф муҳитни ифлосланиши оқибатида юзага келаётган экологик муоммолар билан таништириш, талаба ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳоли саломатлиги асрашда атроф муҳит мусаффолигининг ўрни нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали атроф табиий муҳитни асрашда уларни биргаликда бирлашиб атроф муҳитни асраш ишига кенг жалб қилишдан иборат. 

Андижон вилояти Андижон политехника касб ҳунар коллежида “Табиатни асраш ўзини асраш демакдир!” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.  Тадбирда Андижон вилояти флора ва фаунаси ҳамда бой ва хилма – хиллиги дарё бўйларидаги турли хил ўсимликлар ҳамда вилоят ҳудудида Ўзбекистон флораси учун ноёб Фарғона лоласи ва камичсимон етмак ўсимликлари ўсиши, ушбу ўсимликлар Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилганлиги ҳақида айтиб ўтди. Вилоятнинг ҳайвонот олами ҳам ранг – баранг эканлиги, бу ерда Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га киритилган Туркистон мўйловдори, қалқонли гекконча, қорабузов, кичик оққўтон, лайлак ва бошқа турлар яшаши ҳақида ва ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишда вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бераётганлиги хусусида тадбирда алоҳида тўхталиб ўтилди. Ҳайвонот ва ўсимлик оламини муҳофаза қилишга ёшларни кенг жалб қилиш ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Экоҳаракат Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Денгиз сут эмизувчиларини ҳимоя қилиш бутунжаҳон куни” муносабати билан Избоскан Педогогика ва ижтимоий-иқтисодий касб ҳунар коллежида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёшларни бу ишларда фаоллигини ошириш, уларда экологик онгни ривожлантириш, жаоатчилик экологик назоратини олиб бориш борасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳақида, коллеж талабаларига денгиз ҳаёт муҳитидаги хайвонот олами ва у ерда яшайдиган сут эмизувчи хайвонлар, уларни химоя қилиш бўйича дунёда олиб борилаётган ишлар тўғрисида, ҳамда Андижон вилояти худудидан оқиб ўтувчи Қорадарёнинг ўзига хос ҳайвонот дунёси борлиги, Республиканинг бошқа вилоят сув ҳавзаларида кам учрайдиган балиқ турлари борлиги, ушбу дарё вилоятнинг мўътадил иқлимида, қишлоқ хўжалигида, инсонлар ҳаётида тутган ўрни, унга муҳофаза этиладиган худуд мақоми берилганлиги, уни бойликларидан оқилона фойдаланиш ҳақида, уларни муҳофаза қилиш ишлари тўғрисида маълумотлар берди.

Давра суҳбатини ўтказишдан асосий мақсад, ёшларда экологик дунёқарашни шакллантириш, дунё табиатида, сув экологиясида денгиз ҳайвонларини ўрни, уларни саноат ва илмий мақсадларда инсонлар фойдаланиб келаётганлиги, уларни камайиб кетаётганлиги, ёшларга денгиз ҳайвонот дунёси тўғрисида маълумотлар беришдан иборат.

Тадбир сўнгида тадбир иштирокчилари томонидан қизиқарли бахс мунозаралар бўлиб ўтди.

Экоҳаракат Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси

 

logo_uz