foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ҳар бир фаслнинг, шу жумладан, кузнинг ҳам ўзига хос гўзаллиги ва таровати бор. Дарахтларнинг ерга тўкилаётган олтинранг барглари, илиқ ҳаво ва сокин ёмғирли кунлар киши дилига завқ бағишлайди. Аммо бу фаслда барглар ерга тўкилиб, хазонрезгилик бошланиши билан айрим одамлар уларни супуриб тўплашади ва ёқишади. 

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Балиқчи саноат ва транспорт коллежида “Долзарб экологик муаммоларни ҳал  қилишда ёшларнинг  ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг жойларда ташвиқот қилиш мақсадида “Табиатни асраймиз!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Андижон машинасозлик институтида муносабати билан “Чекишга қарши ёшларда иммунитетни ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад ёшларга тамакининг зарарли оқибатлари ҳақида маълумотлар бериш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат бўлди. 

Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Балиқчи” қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида  “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида’’ги қонун ижросига бағишланган  “Ўрмонларни асраш-табиатни асрашдир’’ мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон ҳудудий бўлинмаси томонидан Андижон шаҳар 27 – умумтаълим мактабида “Қушларни асраш табиатни асраш”  мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад мактаб ўқувчиларига табиатни ажралмас бир қисми бўлган қушлар ҳақида маълумотлар бериш ҳамда уларда  қушларни асраш ва севиш туйғусини шакллантиришдапн иборат.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ томонидан ташкиллаштирилган  “Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш” кунига бағишланган “Табиат барчамизники” мавзусидаги экологик тадбир ўтказилди.

2016 йилнинг 18 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Андижон  ҳудудий бўлинмаси  томонидан  Андижон қишлоқ хўжалик институтида “Сув бебаҳо неъмат, уни асраб-авайлайлик ва исроф қилинишига йўл  қўймайлик”  мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад Андижон қишлоқ хўжалиги институти   талабаларга сув муҳофазаси, уни тежаш ва вилоятда мелиорация тизимини шакллантириш, сув танқислигини олдини олиш бўйича маълумотлар бериш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган  ислоҳотлар билан таништиришдан иборат.

logo_uz