foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон вилоят Кенгаши аъзолари, алоқадор ташкилотлар ва Экоҳаракат фаоллари иштирок этди. 

Кун тартибида иккита масала яъни, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят Кенгашининг 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2019 йилда амалга оширилиши мухим бўлган асосий вазифалар тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят Кенгашининг 2019 йил учун иш режасини тасдиқлаш диққат марказида бўлди.

Йиғилиш раиси Н.Юсупов йиғилишни очди ва олиб борди.

Сўнг Н.Юсупов томонидан кун тартибидаги биринчи масала юзасидан, яъни Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят Кенгашининг 2018 йил давомида амалга оширилган фаолияти юзасидан хисоботи ўқиб, эшиттирилди.

Йиғилиш раиси Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят Кенгашининг 2018 йил учун тасдиқланган иш режасининг биринчи ярим йиллиги ва иккинчи ярим йиллигида бандма-банд белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасиданҳисобот бериб ўтди.

Бундан ташқари,  Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят Кенгаш аъзолари Х.Максумов, А.Бозоров, Х.Мирзарахимоваларнинг ҳамда худудий бўлинма ҳодимларининг Ўзбекистон Экологик ҳаракатнинг Дастурий фаолиятидан келиб чиқиб тасдиқланган иш режасининг тўлиқ ижроси ҳамда ижро ҳокимликлари ва уларнинг тасарруфидаги ташкилот ва корхонлар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, фуқаролар билан ҳамкорликда амалга оширилган барча ишлар юзасидан хисоботлари эшитилди.

Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан мунозараларда Ш.Суяров, Паттаев Шохрух Равшанович, Бахромов Рахимжон Маъмирович, Шокиров Одилжон Латибович ва Зуфаров Иброхимжон Хонтўраевичлар иштирок этиб, Ўзбекисон Экологик ҳаракати Андижон вилоят Кенгашининг 2018 йил давомида фаолиятида амалга оширилган ишлар юзасидан ўзининг фикр мулохазаларини ва таклифларини билдириб ўтдилар.

Йиғилишнинг иккинчи кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш раиси Н.Юсупов 2019 йил учун мухим вазифаларни ўз ичига қамраб олган иш режа лойихасини Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланиши учун Кенгаш йиғилиш иштирокчиларига кўриб чиқиб, таклифлар киритиб, тасдиқлаб олиш учун тақдим этди.

Ушбу йиғилиш бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят Кенгашининг 2019 йил давомида амалга оширилиши муҳим бўлган вазифаларини белгилаб берди.

Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр, мулохаза ва таклифларни инобатга олган холда тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Экоҳаракат Андижон

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz