foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йил 6 декабрь куни Андижон вилояти Тиббиёт институти тадбирлар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йилигига бағишлаб, “Конституция ва атроф-муҳит муҳофазаси” ҳамда “Конституция бахтимиз қомуси” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Дастлаб, институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори П.Асханов тадбирни очиб, ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги билан барчани қутлаб, таклиф этилган меҳмонларни таништириб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят худудий бўлинма раҳбари Н.Юсуповнинг “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси фуқаролик жамияти шаклланишининг ҳуқуқий асоси сифатида” номли маърузаси тингланди.

Навбатдаги маъруза Андижон шаҳар Адлия бўлими бош маслаҳатчиси З.Қодиров томонидан “Конституциямиз ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида бўлиб ўтди.

Дастур бўйича яна бир қатор мавзуларда маърузалар тингланди. Хусусан, Тиббиёт институтининг Ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Нурматова Нодира Набиевнанинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тарихи”, институт 2 курс 208-гуруҳ талабаси Диёра Ахмаджонованинг “Конституция – наш основной закон” ҳамда институтнинг 1 курс 103-гуруҳ талабаси Иқбол Абдуқаххоровнинг “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – давлатнинг бош қонуни” мавзусидаги маърузалари тингланилди.

Тадбир сўнгида қизиқарли мунозаралар олиб борилди ва ҳисобот натижалари муҳокама қилинди.

Экоҳаракат Андижон

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz