foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йил 27 ноябрь куни Андижон вилояти, Андижон шаҳрининг “Велла Элегант” меҳмонхонасининг тадбирлар залида “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни намойиш қилиш ва ер ва сув ресурсларини иқтисодий самарали бошқариш”га бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинар – “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни намойиш қилиш ва ер ва сув ресурсларини иқтисодий самарали бошқариш” мавзусида ташкил этилиб, ушбу лойиха Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Австриянинг атроф муҳит бўйича агентлиги (УБА), Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) томонидан тадбиқ этилмоқда. Шунингдек ушбу лойиҳа юзасидан Андижон вилоятида Ўзбекистон экологик ҳаракати ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда семинар тренинглар ташкил этилмоқда.

Семинарда 35 дан ортиқ иштирокчилар шу жумладан Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти(IWMI), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Австриянинг атроф муҳит бўйича агентлиги (УБА),Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази (МОМЭМ), Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон ҳудудий бўлинмаси, вилоят экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳодимлари, алоқадор ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Семинар давомида сўзга чиққанлар лойиҳа доирасида сув танқислиги ошиб бораётган шароитда ундан тежамли фойдаланиш учун, олинаётган ва берилаётган сувни ҳажмини ўлчаб бориш зарурлиги, СИУ ирригация хизмати бадалини сув ҳажмига қараб белгилаган бўлса, сув миқдори истеъмолчилар чегараларида ўлчанган бўлиши мақсадга мувофиқлиги хақида фикр мулохазалар юритилди.

Шунингдек соха мутахасислари томонидан сув тежовчи технологиялар бўйича тажрибалар алмашилди.

Семинар давомида тадқиқотчи, лойиха раҳбари Ойтуре Анарбеков томонидан намойиш майдонларини ташкил этиш ва сув тежовчи, сув билан таъминловчи технологияларни жорий қилиш мақсад ва вазифалари юзасидан маърузаси, Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI) консультантьи Махлиё Мурзаева – “Интенсив боғдорчиликда ер тайёрлаш ишлари” юзасидан маърузаси, Аграном Шухрат Аброров – “Гилос етиштиришда инновацион ёндошувлар” юзасидан маърузаси, Тошкент Аграр университети Андижон филиали вакили Исаев Анваржон – “Андижон вилоятида сув энергия тежовчи технологияларни жорий қилишда мавжуд имкониятлар” юзасидан маърузаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят худудий бўлинма раҳбари Н.Юсупов – Ўзбекистон экологик ҳаракати фаолияти юзасидан”, шунингдек “Томчилатиб суғоришда эришилаётган ютуқлар” юзасидан маърузалари тингланилди. 

Шунингдек семинар ташкилотчилари томонидан сувни тежаганлик ва сув самарадорлигини оширганлик учун иқтисодий рағбатлантиришни йўлга қўйиш, сув ва энергия ресурсларини тежаш йўллари борасида қатор илмий ва амалий ишлар амалга ошириб борилаётганлиги, хусусан соҳанинг экологик муаммолар тобора глобаллашиб бораётган бугунги кундаги аҳамияти нечоғлик катта эканлигини алоҳида қайд этдилар.

Бундан ташқари, халқаро ташкилотларнинг вакиллари минтақада олиб борилган аввалги ва амалдаги лойиҳаларнинг натижалари ва уларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши борасидаги тақдимотларни амалга оширишди. Тадбир сўнгида қизиқарли мунозаралар олиб борилди ва ҳисобот натижалари муҳокама қилинди.

Экоҳаракат Андижон

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz