Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Андижон вилояти Жалақудуқ агросаноат касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон ҳудудий бўлинмаси томонидан “Хазон баргини ёққандаги салбий оқибатлар” мавзусида cеминар тренинг ташкил қилинди.

Семинар тренингда – Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят худудий бўлинмаси раҳбари Н.Юсупов – Мамлакатимиз хусусан, Андижон вилоятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳамда куз мавсумида хазон баргларининг кўпайиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят худудий бўлинмаси координатори Ш.Суяров – хазон баргларнинг ёқилиши инсонлар ҳаётига шу билан бирга атроф табиий муҳитга катта зиён келтирилиши тўғрисида гапириб ўтди. Маърузачи томонидан яна бир маълумот, олимлар томонидан Ернинг озон қатлами қайта тикланиши мумкинлигини маълум қилганлигини билдирди. 

Давра суҳбатида Атроф мухитни муҳофаза қилиш Андижон вилояти Жалақудуқ туман бўлими раҳбари Ў.Акбаров томонидан йиғилиш иштирокчиларини атроф табиий муҳитга эхтиёткорона муносабатда бўлишлари ҳамда тўпланаётган хазон баргларни ёқмаслик бўйича доимий тарғибот ва ташвиқот ишларида фаол иштирок этишларини сўради.

Тадбир давомида мавзуга доир слайд намойиш этилди. 

Тадбир сўнгида, фуқароларга атроф табиий муҳитга эхтиёткорона муносабатда бўлиш ҳамда тўпланаётган хазон баргларни ёқмаслик бўйича доимий тарғибот ва ташвиқот ишларида фаол иштирок этишга келишилиб олинди.

Экоҳаракат Андижон

вилояти ҳудудий бўлинмаси