Жорий йилнинг 1-2 ноябрь кунлари Андижон шахрининг “Бобур шох” кўчасида  жойлашган “Элита” мехмонхонасининг фаоллар залида “Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган барча босма оммавий ахборот восита вакилларини экологик маданияти ошириш”га қаратилган семинар-тренинг  ташкил қилинди.

Семинар тренингда – Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят худудий бўлинмаси раҳбари Н.Юсупов - Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган барча босма оммавий ахборот восита вакилларини экологик маданияти ошириш ҳамда ахолини барча қатламларининг онгида экологик маданиятни янада ошириш мақсадида семинар- тренинг давомида атроф мухитни мухофаза қилиш, атмосферани асраш, ер ости ва ер усти бойликлардан самарали ва тўғри фойдаланишни йўлга қўйиш, мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ахолида экологик маданиятни янада оширишга қаратилган мавзуларда маърузалари тингланилди. Шунингдек ахолини экологик маданиятини оширишда босма оммавий ахборот воситалари вакилларининг ўрни ва роли хақида тушунчалар бериб ўтди.

Н.Юсупов семинар тренинг давомида босма оммавий ахборот воситаларида табиатни асраб-авайлашга қаратилган мақоллар ва материалларни чоп этилишини кўпайтириш тавсиявий ташаббус билан чиқди.

Шунингдек Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон вилоят худудий бўлинмаси ва барча босма оммавий ахборот вакилларини ҳамкорлигини янада кучайтириш. Хамкорликда вилоятда экологик муаммоларга қарши курашиш ва бартараф этиш борасида амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

Семинар тренинг давомида “Норин қорадарё хавзалари” бошқармаси вакили Алишер Холматовнинг “Андижон вилоятининг сув манбалари ва мавжуд сув ресурисларидан самарали фойдаланишнинг самарали усуллари” юзасидан маърузаси тингланилди.

УзДЖТ университети ўқитувчиси, журналист Наргиз Қосимова,  Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчиси, журналист Саида Сулаймановалар – Босма оммавий ахборот восита вакилларининг журналистик махоратини янада ошириш, фаолияти давомида эътибор бериши мухим бўлган жихатлар, журналист этикасини намоён эта олиш қобилияни оширишга қаратилган маърузалари билан ишлтирок этдилар.

Шунинг босма ахборот восита вакиллари табиатни асраш ва авайлаш йўлида, шунингдек ахолида экологик маданиятини оишришга эришишда Ўзбекистон экологик ҳаракати билан ҳамкорликни янада жонлантиришнинг устивор вазифалари хақида маърузалари тьингланилди. 

“Давр садоси” газетаси мухбири Замира Кимсанова – ушбу семинар тренингни ташкил этилиши бугунги кунда Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган барча босма оммавий ахборот воситалари вакилларини журналистик ҳамда уларда экологик  билимларини янада оширишга хизмат қилди.  Ушбу семинар биз журналистларни табиатни асраб-авайлашдаги тарғибот-ташвиқот ишларимизда қўлланма вазифасини ўтайди деб, таъкидлаб ўтди.

Семинар тренинг давомида босма оммавий ахборот воситалари вакиллари беш гурухга бўлиниб, экологик муаммолар юзасидан ўзларининг чиқишларини намойиш этдилар. 

Шунингдек Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон вилоят худудий бўлинмаси ва барча босма оммавий ахборот вакилларини ҳамкорлигини янада кучайтириш. Хамкорликда вилоятда экологик муаммоларга қарши курашиш ва бартараф этиш борасида амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

Экоҳаракат Андижон

вилояти ҳудудий бўлинмаси