foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 29-30 октябрь кунлари худуддаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини янада ривожлантириш, улар ўртасида хамкорликни янада кучайтириш мақсадида “Тадбиркор аёллар” ННТда семинар тренинг ва давра сухбати ташкил қилинди.

Семинар тренингда – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори Акмал Холматович Саидов, Андижон вилоят ҳокимининг инновация масалалари бўйича ўринбосари С.Пўлатович, вилоят хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Мавлюда Шералиевна, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят худудий бўлинмаси раҳбари Н.Юсупов, “Тадбиркор аёллар” ННТ рахбари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон вилоят худудий бўлинмаси, ЎзННТМА Андижон вилоят раҳбари Ф.Атаханов, Ногиронлар ассоцияси Андижон вилоят раҳбари Н.Султонов, Соғлом авлод хайрия жамғармаси раҳбари Т.Солиев, “Қизил ярим ой” хайрия жамоат фонди Андижон вилоят худудий бўлими, “Мехрим сизга” ННТ раҳбари Х.Мирзарихимова, “Андижоннома” газетаси тахририяти вакиллари иштирок этдилар.   

Семинарда - Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори Акмал Холматович Саидов, Андижон вилоят ҳокимининг инновация масалалари бўйича ўринбосари С.Пўлатович, вилоят хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Мавлюда Шералиевна,Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят худудий бўлинма раҳбари Н.Юсупов, ЎзННТМА Андижон вилоят раҳбари Ф.Атаханов, “Тадбиркор аёллар”ННТ раҳбари С.Солиевалар томонидан  Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини янада ривожлантириш, улар ўртасида хамкорликни янада кучайтириш, дастурий фаолиятларни амалга оширишда кўмаклашиш мухим эканлиги тўғрисида тушунчалар бердилар.

Шунингдек худуддаги барча ННТлар Олий Мажлис томонидан ННТларни фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган грантлардан самарали фойдаланишларни тадбиқ этиш, турли лойихалар доирасида хамкорликни кучайтиришга эришиш мухим эканлигини айтиб ўтдилар.

Семинар тренинг якунида ННТ вакиллари томонидан фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган таклиф ва лойихалар тақдим этилди.

Бу борда ННТ ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигига қаратилган фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнггида Андижон вилоятида ННТлар фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги мавжуд имкониятлар тўғрисида ҳамда бунга тусқинлик қилиши мумкин бўлган  муаммолар юзасидан хам музокаралар бўлиб ўтди.

Экоҳаракат Андижон

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz