foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Андижон вилояти, Андижон шаҳридаги ФЖШМҚМИ Андижон ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида ҳудуддаги нодавлат нотижорат ташкилотлар билан хамкорликда Ҳалқаро туризм куни муносабати билан “Юртимизда туризм истиқболлари” мавзуида учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда – Андижон вилоят маънавият-маърифат маркази, Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” Андижон вилоят Кенгаши, ЎзННТМА Андижон вилоят бўлими, ФЖШМҚМИ Андижон ҳудудий бўлинмаси, Андижон вилоят экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.   

Мазкур учрашувда - Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят худудий бўлинма раҳбари Н.Юсупов, Андижон вилоят маънавият тарғибот маркази раҳбар ўринбосари М.Набиев, ЎзННТМА Андижон вилоят раҳбари Ф.Атаханов, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят худудий бўлинмаси координатори Х.Максумовлар томонидан иштирокчиларга Туризмнинг энг муҳим йўналишларидан бўлмиш экотуризм соҳасини Андижон вилоятида ҳам ривожлантириш  борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан, ҳамда ёшларга Республикамизда экотуризмни ривожлантириш билан боғлик масалалар ҳақида маълумотлар бериш билан бир қаторда, уларнинг мазкур йўналишга бўлган қизиқишларини кучайтиришга қаратилган таклиф ва лойихалар тўғрисида тушунчалар бердилар.

Андижон вилоятида эко туризмни ривожлантириш учун имкониятлар жуда катта эканлигини, туман ва шаҳарларда турли тарихий обидалар, қадамжолар, аждодлардан қолган меърослар мавжудлиги, вилоятимизнинг ер остида қадимий давлатлар мавжудлиги, уни ковлаб чиқариш ва бу ерларни сайёхлар келадиган масканларга айлантириш мумкин эканлигини хам таъкидлаб ўтдалар.

Шунингдек туризмнинг энг муҳим йўналишларидан бўлмиш экотуризм соҳасини Андижон вилоятида ҳам ривожлантириш  борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тўхталиб ўтдилар.

Бу борада ННТ ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигига қаратилган фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнггида вилоятда экотуризмни янада ривожлантириш борасидаги мавжуд имкониятлар тўғрисида ҳамда бунга тусқинлик қилиши мумкин бўлган экологик муаммолар юзасидан хам музокаралар бўлиб ўтди.

Экоҳаракат Андижон

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz