foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча “Хива гулшани” соғломлаштириш оромгоҳида Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилояти партия ташкилоти ва Экоҳаракатнинг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Сувчи” жамоат бирлашмаси билан ҳамкорликда Сув –экология масалалари бўйича ёшлар билан мулоқот тадбири ўтказилди.

Унда “Хива гулшани” соғломлаштириш оромгоҳи дам олувчилари, партия фаоллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини ташкил этишдан мақсад Сувнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ва мамлакатимиздаги сув ресурслари ҳақида болаларга маълумот бериш,уларда экологик дунёқарашни шакллантиришдан иборат.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққанлар томонидан  таъкидланганидек, сув ҳаёт манбаи бўлиб, усиз ҳеч бир жонзот ва ҳатто, ўсимликлар ҳам яшай олмайди, афсуски, ер юзида мавжуд сувнинг атиги 2 фойизигина истеъмолга яроқлилиги сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланишни талаб қилади, бунинг акси бўлган ҳолларда экологик муаммолар келиб чиқади, “Орол” денгизининг қуриши ҳам инсонларнинг сувдан исрофгарчилик билан фойдаланганликлари  натижасидир, бу каби экологик  фожеаларнинг олдини олиш учун инсонларда экологик дунёқарашни шакллантириш зарур, экологик онгни юксалтиришда ота-боболаримиздан мерос азалий маънавий қадриятлар муҳим аҳамиятга эга, хусусан, халқимизнинг “Дарё бўйида ўтирсанг ҳам сувни тежаб сарфла”  каби ўнлаб мақолларида бир дунё ҳикмат мужассам.

Тадбир давомида “Энг ширин ва фойдали ичимлик” номли кўнгил очар танлов,“Cув ҳаёт манбаи” интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбирда ёшлар  табиат ҳақидаги  шеърлардан ўқидилар.

Экопартия Хоразм

вилояти партия ташкилоти 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти