foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон атом электр станциясининг яна иккита энергоблокини қуришга қарор қилди. Бу ҳақда республика энергетика вазири Алишер Султонов Kun.uz’га интервьюда хабар берди.

Аввалроқ, «Росатом» (РФ) фақат иккита энергоблокдан иборат комплексни қуриши маълум қилинганди.

Ўзбекистондаги биринчи АЭС ҳар бири 1 200 МВт қувватга эга «3+» авлодидаги 1200-сув энергетик реакторли энергоблокдан иборат бўлади. Биринчи энергоблокни 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилмоқда, иккинчиси - 2030 йил. Ўзбекистон ва Россия атом электр станцияси учун қурилиш майдончасини аниқлади. Бу Жиззах вилоятининг Тузкон кўли яқинидаги ҳудуд бўлади.

«Бизда 1200 МВт.дан иккита блок, сўнг яна иккита блок бўлади. Майдонча у ерда тўртта блокни жойлаштириш ҳисобидан келиб чиқиб танланмоқда», – деди Султонов. 

Кейинги иккита блокка камроқ вақт кетади ҳамда нисбатан озроқ харажатларни талаб қилади. Сабаби, инфратузилма йўлга қўйилиб, механизм ишга тушган бўлади, дея қўшимча қилиб ўтди вазир.

«АЭС қуриш бўйича биз кечикдик. 15-20 йилга кечикдик. Буни президент ҳам бир неча бор айтди. Биз ўтган вақт давомида жуда кўп кадрларни йўқотдик, илм-фанни, ядро физикасини бутунлай йўқотиб қўйишимиз мумкин эди. Тадқиқот реакторимиз ёпилиш арафасида эди. Президентимиз саъй-ҳаракати билан бу сақлаб қолинди», – дея таъкидлаб ўтди вазир.

«Албатта, ядро қурилмалари учун табиий ресурслар - уранга эга бўлган ҳолда, мамлакатда АЭС қуриш масаласини кўриб чиқмаслик хато бўлган бўларди», – дея ҳисоблайди у.

Султоновнинг қайд этишича, АЭС қурилиши масаласи жуда чуқур ўйланган, у бир лаҳзада қабул қилинмаган. «Уни халқ муҳокамасига чиқаришдан аввал жуда чуқур таҳлил қилинди. Биз бир ярим - икки йил давомида маслаҳатлашдик. Уларда атом энергетикасини ривожлантириш стратегияси белгиланди», – деди суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, бу Ўзбекистон энергетик соҳасида революцион ўзгаришдир.

«Бу станцияларни қуриш масаласи ҳозирги кунда жуда долзарб. Станцияда энг арзон энергия ишлаб чиқарилади ва у узоқ муддат давомида кафолатлангани бўлади. Бу бизнинг фарзандлар ва набиралар ҳам шуғулланадиган лойиҳа», – деди Султонов.

Бундан олдин, Жиззах вилоятида қурилиши режалаштирилаётган атом электр станцияси Ўзбекистон АЭС номини олиши эҳтимолга яқин экани хабар қилинганди.

Маълумот учун: Алишер Султоновнинг Kun.uz’га берган интервьюси яқин вақт ичида тўлиқ ҳолда тақдим этилади. 

Манбаъ: https://kun.uz/


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти