foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2019 йилнинг 8 июль куни Самарқанд вилояти Ургут тумани 3-сон ихтисослашган мактаб залида Маҳалла фуқаролар йиғини раислари, фермерлар, халқ таълими вакиллари, ФВВ ходимлари, Ўзбекистон Экологик партияси ва Ўзбекистон экологик ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси кенгаш аъзолари, тарғиботчилари, жамоат ташкилот вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Оила куни  муносабати билан ўтказилган ушбу тадбирда она табиатимиз ва унинг табиий неъматларига бўлган меҳр-мухаббатини ошириш, атроф-табиий муҳитга нисбатан эхтиёткорона муносабатда бўлиш ва уни асраб авайлаш, атроф-муҳит муҳофазасида ёшларнинг ўрни ва ролини кучайтириш, экологик билим ва кўникмаларини ошириш, жамоатчилик иштирокини кучайтириш ва Ўзбекистон Экологик партиясининг бу борадаги  дастурий вазифаларининг кенг жамоатчиликка етказиш борасида тушунчалар берилди.

Шу куни Экология ва атроф-мухитни мухофаза қилиш сохасидаги назорат бўйича Ургут тумани инспекцияси залида Ўзбекистон Экологик партияси ва Ўзбекистон экологик ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси Кенгаш аъзолари томонидан Ургут  тумани партия ташкилоти конференцияси ўтказилди. Бунда Ўзбекистон экологик партияси Ургут  тумани партия ташкилоти унинг Кенгаши, Ижроия қўмитаси ва раҳбарияти шакллантирилди. Раис ва ўринбосарлари сайлаб олинди. Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши, мамлакатимиз аҳолисининг маънан бой ва соғлом ҳаётини таъминлаш, фақатгина экотизимларни сақлаш, атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, мавжуд экологик муаммоларни ҳал этишга жамоатчиликни кенг жалб қилиш орқалигина эришиш мумкинлиги такидланди. Бу борада Ўзбекистон Экологик партиясининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини ҳимоялаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикчиликни янада ривожлантириш асосий вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди.

Экопартия Самарқанд

вилояти партия ташкилоти 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти