foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 9 июль куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти хамда ҳамкор ташкилотлар биргаликда “Маҳаллангиз ободми?” мавзусида экологик назорат рейди бўлиб ўтди.

Рейд давомида - Ўзбекистон экологик ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон экологик партияси Андижон вилоят партия ташкилоти, Андижон вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги “Андижон вилоят тоза ҳудуд” Булоқбоши туман бўлими мутахассислари томонидан фуқароларга мамлакатда хусусан, вилоятимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари юзасидан фикр ва маълумотлар берилиши билан биргаликда, ҳудудимизда тўпланиб қолган чиқинди уюмларидан тозалаш ишлари олиб борилди.

Тадбир якунида, барча фуқаролар ўзлари истиқомат қилаётган маҳалланинг тоза сақланишида масъуллиги таъкидланди.

Бундай тадбирлар Булоқбоши туманида бўлиб ўтганидан ҳурсандмиз, бу каби ишлар халқимиз манфаати ва атроф табиий муҳитга эхтиёткорона муносабатда бўлишга хизмат қилади деб ўйлайман, дея сўз юритди маҳалла фаоли М.Толипов.   

Экоҳаракат Андижон

вилояти ҳудудий бўлинмаси 


logo_uz

  

Қорақолпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент шаҳар

Бухоро вилояти

Сурхондарё вилояти

Фарғона вилояти

Самарқанд вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Наманган вилояти

Жиззах вилояти